UZ RU

Стигма и дискриминация

2003 йилда БМТ ОИТСга қарши курашиш халқаро куни 2003-2004 йилларда ташкил қилинган кампаниялар назаридан “Стигма ва дискриминация” термини четда қолиб келаётганлигини эълон қилди.

Стигма ва дискриминация муаммоси ОИТС билан курашишда қийин масалалардан бири бўлиб келмоқда. Аммо агар дискриминация бизга таниш бўлса, “стигма” термини ҳалигача янги тушунчалардан бири бўлиб келмоқда.

Стигма (сўзма-сўз “ёрлиқ”, “тамға” маъносини англатади)-ўта кучли ижтимоий ёрлиқ бўлиб, атрофдаги инсонлар билан муносабатни ёмонлаштириб, ёмон сифатли инсон сифатида ўзига ишончни йўқотади. Стигмани ташқи кўриниш сифатида аниқловчи бир нечта уринишлар мавжуд. Бироқ кўп миқдорли тадқиқотлар шунга имкон берадики, ҳар доим стигма ҳақида гап кетганда 3 хил умумий хусусиятни кўриш мумкин-бу стигманинг уч қоидаси ҳисобланади:

Икки инсон ўртасидаги фарқ муҳим эканлиги таъкидланади.

Турли инсонлар салбий сифатларни турли тарзда тавсифлайди.

Инсонлар “биз” ва “улар” га бўлинади. Агар инсонлар бирор бир фарқни жуда муҳим деб билишса, ушбу инсонларда салбий хусусиятлар бор деб билишади ва ушбу инсонлар белгиларига қараб “биз” ва уларга бўлишади ва бу стигмани вужудга келтиради.

Жамиятда стигма пайдо бўлишининг бир нечта турлари мавжуд, улар доимо бир-бири билан боғлиқ бўлади:

- Маданий стигма

- Институцион стигма

- Шахсий стигма

- Шахслараро стигма

Стигмада медалга ўхшаш 2 томон бор, у ички ва ташқи бўлиши мумкин. Аммо бу атрофдаги инсонларга ёки ўз-ўзига қаратилганлигига боғлиқдир.

Стигма дискриминацияси ҳақиқатдан ҳам жуда таъсирли ҳисобланади. Дискриминация жамиятда ҳукумат ва назоратни ҳар хил тақсимлаш оқибатида юзага келади. Шундай қилиб, бемор врачларни стигмалаши мумкин, беморлар врачларни ОИВни даволашни билмайди,- деган стигмани илгари суришади. Бу каби қарашлар стигма деб аталади ва улар дискриминацияни келтириб чиқариши мумкин. Агар врачларда ОИВ га чалинган беморларга нисбатан стигма бўлса, бу ҳолатда стигма тиббий ёрдамни кўрсатмасликка олиб келади. Нима учун юқумли касалликлар ичида фақатгина ОИВ стигмага бу даражада мойил ҳисобланади?

Асосий сабаби шундаки, стигманинг ривожланиши учун негиз керак бўлади: бунда қурқувни умуман унитиш керак бўлади. Агар инсонларга маълумот етмаса, улар буни етишмовчилик деб билишади ва ёлғон стреотипларни тўқиб чиқаришади. Агарда ушбу стреотиплар нима биландир боғлиқ бўлса, бу аҳволда ушбу характерга эга бўлган инсонлар ОИВга чалинган инсонлар стигматизацияга сабаб бўлувчи бир нечта омилларни ўйлаб топа бошлашади.

Яна шуни ёдда тутиш керакки, ушбу стигма бу бутунлай иррационал ҳиссиёт ҳисобланиб, ҳаттоки бу омиллар нима учун одамлар стигма нуқтаи назарига кўр-кўрона эргашиб кетадилар.

Таъқиб қилиш ва дискриминация ўз ичига олган ОИВ ва ОИТС билан боғлиқ бўлган профилатика ва тиббий даволашнинг самарадорлигини амалга оширишдаги жиддий тўсиқларни ўз ичига олади.

Қўрқув дискриминацияни келтириб чиқариши мумкин ва ОИТС билан боғлиқ бўлган даволашга ёрдам беради ёки ОИВ ҳолати ҳақида очиқчасига тан олишга халақит беради.

ОИВга чалинган инсонлар ёки ушбу касаликка чалинган,-дея тахмин қилинганлар тиббий-санитар хизматларни инкор қилиши мумкин, яшаб турган аҳоли ва ишда, чет элга чиқишда суғурталишда, ҳаттоки дўстлари унга рад жавобини бериш мумкин.

Баъзи ҳолларда ушбу касалга чалинганларни ўз ўйларидан ва оилаларидан ҳайдаб, унинг турмуш ўртоғи ажралишга бериши мумкин: жисмоний куч ишлатиш ва ҳаттоки ўлимгача олиб бориши мумкин.

ОИВ ва ОИТС га чалинганлар атрофдагиларининг стигмалари қўйидаги ҳолатларда амалага оширилиши мумкин. Қўлида боласи билан оғир ва ҳомиладор ҳолда ётиб, қўлидаги боласи ота-онасининг ОИТСдан қийналиб ўлаётганлигидан хабардор бўлиб турган ҳолатда бўлиши мумкин.

Стигма шахснинг девальвацияси динамик жараёни сифатида изоҳланиб, у атрофдагилар кўз олдида индивидумни маълум миқдорда обрўсизлантиради.

Стигма пайдо бўлиш асосидаги сифатлар ўз-ўзидан бирданига содир бўлиши мумкин, масалан тери ранги, гапириш усули, сексуал ориентациялар бўлиши мумкин. Турли хил маданиятда ва жамиятда муайян сифат обрўсизлантириш ва камситиш ҳисобланади.

ОИВ га боғлиқ бўлган стигма ОИВ ва ОИТС оқибатларининг салбий омиллари маргинал, масалан секс-бизнес, наркотик билан ноқонуний шуғулланувчилар, гомосексуалистлар ёки транссексуал муносабатда бўлувчилар маригинал ҳисобланувчи ҳаракатларни бирлаштиради.

Бундан ташқари, “аутсайдер” ва мойил гуруҳлар, жумладан қамалганлар ва мигрантлар қўрқувини кўчайтиради. Одамлар орасида ОИВга чалинганларга нисбатан, улар шунга лойиқ, чунки улар ҳаёти давомида қандайдир нотўғри иш қилган,-деган фикр юради. Муайян инсонларни ёки муайян гуруҳга кирувчи инсонларни айблаб, жамиятда улар айбловчи инсонлар ўзларида ҳам бундай таҳлика борлигини ва бу бўйича биргаликда курашиш зарурлигини ўйлаб ҳам кўришмайди.

Қўрқув асосига қурилган стигманинг муайян даражаси ОИВ-инфекцияси оқибатлари, жумладан ўлим хавфининг юқорилиги, юқтириш ёки ОИТС дан зарарланган инсонлар ҳолатини ўз кўзи билан кўрган инсонлар қўрқувига асосланган бўлади.

Стигма доимий яшаш шартларига асосида чуқурлашиб кетган бўлиши мумкин. Бироқ, ОИТС образлари билан боғлиқ бўлсада, ОИТС билан боғлиқ бўлган стигма мезонлари асоси ижтимоий табақаланишнинг келиб чиқишига туртки бўлади.

Айниқса бу гендер, ирқий ва миллий белгилар бўйича табақаланишга олиб келади. Шунинг учун, масалан аёллар ва эркакларнинг бу борадаги ҳиссалари турли хил баҳоланади. Агар ОИВ га эркаклар чалинган бўлсада, бу бўйича аёллар айбдор деб топилади ва бундан ташқари ОИВ дан зарарланган аёлларни кўпроқ қоралайдилар.

Ушбу жараён аёллар ва эркаклар тўғрисидаги тасаввурлар билан мустаҳкамланиб, доимо айнан аёллар барча сексуал юқумли касалликларни тарқатувчи манба ҳисобланади. Айнан ана шундай айбловлар гомосексуалистлар ва транссексуалистлар шаънига уларнинг яшаш тарзи тўғрисидаги жамоатчилик фикри билан боғлиқ стигматизацияга асосланади. Ирқий ва этник стереоптиплар ҳам ОИТС билан боғлиқ стигмаларга сабаб бўлади. Ва ниҳоят ОИВ билан зарарланганларга нисбатан стигма кўпинча камбағалликда яшаганлар, аҳолининг иқтисодий самарадорлиги паст қатламига нисбатан амалга оширилади.

Шундай қилиб, ОИВга чалинганлар билан боғлиқ стигматизация ўз ичига инсонлар дискредитациясия жараёнларини олади. Бундан фақат инсонлар эмас, балки ОИВ дан зарарганларнинг ўзлари, ушбу касалга чалинган дея, -шубҳада бўлганлар, масалан етимлар, ОИВ га чалинганлар оилалари болалари ва аъзолари бўлиши мумкин.

Стигматизация бошқа даражада содир бўлиши мумкин. ОИВ билан зарарланганлар атрофдагилар реакциясига салбий муносабатини қалбан енгиб ўтишлари мумкин, баъзилари эса “қалбан стигма” ўрнатиб ўзларига ўзлари стигма ўрнатади.

Ўз-ўзини стигмалаш биринчи навбатда, баъзи бир муаллифлар тасвирлагандек, “ташқи стигма”га қарши “ҳис қилинган” стигма бўлиб, улар биринчи навбатда инсонни қадр-қимматини ўзини олдида туширади.

ОИВ билан зарарланганларда бу ҳолат уят ҳисси, ўз-ўзидан қониқмаслик, ўзини бўлиб ўтган воқеадан айблаш, жамиятдан ўзи-ўзини айриш, депрессияни ривожлантириш, ўз-ўзига бекиниш, ўз жонига қасд қилиш фикрининг пайдо бўлиш белгилари билан кўринади.

Дискриминация нима?

Стигма пайдо бўлган жойда дискриминация пайдо бўлади. Дискриминация ўз ичига ҳаракатни ва ҳаракатсизликни олади. У стигматизацияни олдинги сурган инсонларга қарши йўналтирилади.

ЮНЭЙДС ни “ОИВ билан зарарланган инсонларга нисбатан дискриминация ҳолатини юзага келиши бўйича Баённомаси”да аниқланишича , инсонлар ўртасидаги ўз ҳоҳишига биноан фарқнинг ҳар қандай шакли, яъни инсонларга салбий таъсир қилувчи, қоида бўйича унинг шахсий характеристкаси, аниқ гуруҳга тегишли инсонларга салбий таъсир қилувчи, ҳуқуқларни чекловчи, ижтимоий ҳаётдан узиб қўйувчи ҳолатлар бўлиши мумкин. ОИВ ва ОИТС ҳолатида эса дискриминация ушбу касалликларга чалинганлар ва ушбу касаллик билан чалинган деган шубҳада бўлганлар ҳисобланади.

ОИТС билан боғлиқ ОИТС дискириманцияси турли даражада содир бўлиши мумкин.

Дискриминация оилада, жамиятда содир бўлиши мумкин ва баъзи муаллифлар ушбу шаклни “ўрнатилган стигма” дея атайди.

Бунда режалаштирилган ҳаракатлар ва ҳаракатсизликлар, яъни бошқа инсонларни камситиш амалга ошириш, уларнинг тақдим этган хизматини, уларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш назарда тутилади.

ОИВ билан зарарланганлар инсонларга нисбатан дискриминация мисолида, ҳар хил бўлиши мумкин: остракизм, агар аёл ОИВ тестидан бўлишли диагноз олса, ёки касалликнинг биринчи белгилари кўринса, хотинни ўз эриникидан қариндошлариникига ҳайдаб юбориш, агар ОИТСдан турмуш ўртоғи касал бўлса, уни жамиятдан изоляция қилиш, у билан мулоқот қилишдан юз ўгириш, шахсга нисбатан таналар қилиш, уни ҳақоратлаш ва айблаш, миш-мишлар тарқатиш ва анъанавий дафн этиш маросимини ўтказишдан бош тортиш ҳисобланади.

Дискриминация институционал даражада, яъни иш жойларида, тиббий муассасаларда, қамоқхоналарда, таълим муассасаларида ва ижтимоий хизматларда кўриниши мумкин. Бундай дискриминация институционал сиёсатда ва амалиётда “одатий стигма”ни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бундай ҳолат ОИВ билан зарарланганлар антидискриминацион сиёсат ёки дискриминация билан курашиш жараёнига олиб келиши мумкин. Инсонлар дискриминациясининг бундай мисоллари, яъни ОИВ билан зарарланганлар дискриминацияси қўйида кўрсатилган.

Тиббий муассасаларда: беморга ғамхўрлик қилиш даражасини камайтириш, даволашдан бош тортиш, беморнинг розилигисиз ОИВга тест топширтириш, бўлишли ОИВ топилганда конфиденциальностни бузиш, қариндошларига ва ички ташкилотларга беморнинг бўлишли натижаси тўғрисидаги маълумотларни бериш, тиббиёт ходимлари томонидан инсон шаънига доғ туширувчи салбий муносабатда бўлиш.

Иш жойларда: ОИВнинг бўлишли статуси бор бўлган шахсларни ишдан ҳайдаш, уларни пенсион схемдан чиқариб ташлаш ва касалликлар бўйича нафақа олиш схемасига қўшиб қўйиш.

Мактабда:ОИВ дан зарарланган болаларни қабул қилишдан бош тортиш ёки ўқитувчиларни ишдан бўшатиш.

Қамоқхона: ОИВ га чалинган инсонларни коллектив билан биргаликда ишлашдан маҳрум қилиш.

Дискриминация миллий даражада расмий қабул қилинган ёки қонунлаштирилган стигма, яъни сиёсатда мавжуд қонун билан белгиланган ва амалиётга татбиқ этилган жараён ҳисобланади. Бу ўз навбатида ОИВ билан яшовчиларнинг кейинги стигматизациясига, ўз навбатида дискриминацияни қонунлаштиришга олиб келиши мумкин.

Шундай қилиб, кўплаб мамлакатларда ОИВ га чалинганларнинг муайян инсонлар ва аҳоли гуруҳи ҳуқуқларини чеклаш бўйича қонунлар мавжуд. Уларнинг кўриб чиқилган фаолияти қўйидагиларни ўз ичига олади:

- Мажбурий тестни амалга ошириш ва аҳоли гуруҳини ва алоҳида шахсларни скрининг қилиш;

- ОИВга чалинган инсонларга муайян касб турлари билан шуғулланишнинг таъқиқланиши;

- жамиятдан айриб ташлаш, уларни мажбурий тартибда тиббий кўрикдан ўтказиш, зарарланган инсонларни даволаш;

- Чет элга чиқиш, миграциялар ОИВга мажбурий тест топширишни ўз ичига олиб, ОИВга чалинган чет-элликларни депорт қилиш.

Дискриминация ҳаракатсизлик натижасида содир бўлиб, ОИВ га зарарланган инсонларни ҳуқуқларини ҳимоя қилмаслик масалан қонунларни, сиёсатни, жараёнларни йўқлиги ва қонунларни, бажармаслик ҳисобланади.