UZ RU

Консультация бўлимлари

“Ўзбекистонда тиббий-ижтимоий,психологик ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш” сўровномаси кўп йиллар давомида синчковлик билан тщпланган таҳлилларни, фаолият йўналишидан қаътий назар ушбу йщналишида фаолият олиб борилаётган тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг географияси, мақсадли гуруҳи ва таклиф қилинаётган хизматлар спектри натижаси ҳисобланади.

ОИВдан зарарланган беморларнинг муаммолари, оддий тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнидан кўра анча қийинроқ ҳисобланади. ОИВ дан зарарланган инсонлар ва уларнинг қариндошлари улар учун нотаниш бўлган тиббий, ижтимоий, психологик хизматлар кўрсатиш тизимини ўзлаштиришга тўғри келади.

Бундан ташқари ОИВга чалинган инсонлар даволаниш учун имкониятсизликни енгиб чиқиши қийин бўлган барьерлар, жумладан тиббий хизматлар тизими ва аҳолининг ижтимоий тизими ўртасидаги тузилмавий бўлимлар, ҳаттоки ҳар бир тизим ичидаги хизматлар фрагментацияси ва мажмуавий ёрдамларни мувофиқлаштирувчи муаммолар, мижоз эҳтиёжларининг етарли бўлмаган ҳисоби ва ниҳоят стигма ва дискриминация муаммоларининг мавжудлиги ҳисобланади.Натижада ушбу кучлар ва восита кучларининг бирлашув зарурияти, тиббий ва ижтимоий хизмат ходимларнинг мустаҳкам алоқалари ОИВ-инфекцияси билан курашишнинг асосий омиллари ҳисобланса, қолган чора-тадбирлар автоном тарзда амалга оширилиши лозим.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу характердаги ахборот материалини, яъни тиббий хизмат кўрсатувчи барча муассаларни, жумладан ОИВ бўйича тор ихтисослик бўйича фаолият юритаётган, ижтимоий-руҳий ёрдам кўрсатувчи муассасалар беморлар учун ўз вақтида ёрдам бериш билан бирга мутахассисга жуда кўп ташкилотлар ичида энг кераклисини тез аниқлаб, мижоз муаммосини ҳисобга олган ҳолда уни керакли жойга жўнатишга ёрдам беради.