UZ RU

Таҳликани камайтир

Нима ОИВга чалиниш таҳликасини оширади?

1. Ҳар қандай шиллиқ парда спермадан тушган вирусни тушиш хавфини, бундан ташқари қон оқишидаги ҳазна ҳам вирус хавфини оширади. Бунинг учун кўз билан кўриб бўлмайдиган даражадаги кичик яллиғланиш ёки яраланишнинг ўзи ҳам кифоя бўлади. Бундай яраланишга шиллиқ парда жинсий йўл билан юқтирилувчи инфекция натижасида содир бўлиши мумкин.

2. ОИВ ўтказиш хавфи партнёрда эвкуляциянинг ўсиши билан ривожлана боради ва бу жинсий алоқа ўзини ОИВ дан кафолатлай олмайди. Гап шундаки, жинсий алоқа жараёнида унча кўп бўлмаган миқдордаги уруғ суюқлигида вирус пайдо бўлади.Баъзи ҳолатларда эса минимал ҳажмда унинг юқиши учун сабаб бўлиши ҳам мумкин. Бироқ умуман олганда узилган жинсий алоқани вирус юқтириш рискини камайтириш сифатида қабул қилиш ҳам мумкин.

3. Сексуал алоқадан кейинги баъзи эритмалар ва мазлар жинсий алоқалардаги яраларни яллиғлаши мумкин. Шиллиқ пардадаги ҳар қандай яллиғланиш ва зарарланиш ОИВни юқиш таҳликасини оширади. Бошқа томондан, ушбу воситалар жинсий алоқа йўли билан ўтувчи кўплаб касалликларга қарши самарали таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун уларни келажакда ОИВ юқиш таҳликасини камайтириш сифатида баҳолаш мумкин.

4. ОИВни юқтириш таҳликаси, секс билан алкогол ва наркотик моддалар таъсирида шуғуллансангиз ҳам ошади. Бундай ҳолатда вазиятни назорат қила олмаслик эҳтимоли кўпроқ бўлади.

5. Биргаликда наркотик моддаларни қабул қилиб жинсий алоқада бўлиш ҳам вирус юқиш таҳликасини оширади. Бу бошқалар томонидан фойдаланилган шприцни қайта ишлатиш натижасида ҳам содир бўлиши мумкин.

6. Инъекцион инструментлардан биргаликда фойдаланиш, аллақачон шприцга қўйилган препаратларни сотиб олиш, “заправка” усули ёрдамида моддаларни тарқатиш ҳам рискни оширади.

7. Инъекцион жиҳозлар ёрдамида ОИВни юқтириш фақатгина психофаол моддаларни биргаликда фойдаланишдан эмас, балки уларни тарқатишнинг турли босқичларида дозаларни ҳар хил бўлиш жараёни ҳам киради.

8. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, ОИВ юқиш таҳликасининг ошиши венага қилинадими, мускулга қилинадими бир хил риск ҳисобланади.

9. Онадан болага ОИВ юқиш риски вирус нагрузкасига ва булғуси онанинг иммун тизимига ҳам боғлиқ ҳисобланади. Албатта, вирус нагрузкаси қанчалик кўп бўлса, иммун тизими ҳам шунча паст бўлади ва касаллик юқиш даражаси ошади. Айниқса, онадан болага тез-тез юқиш ҳолатлари ҳомиладорликнинг ва туғишдан олдинги ҳолат уч ойлигида содир бўлади. Шунингдек юқиш риски жуда жиддий бўлиб, бунда бола она қони билан бирга алоқада бўлади.

ОИВ юқиш рискини нима камайтиради?

1. ОИВ юқтирмасликнинг энг ишончли усули жинсий алоқадан сақланиш ва наркотик моддани умуман қабул қилмаслик ҳисобланади. Ушбу босқичлар фақатгина ОИВ таҳликасини камайтириш нуқтаи назаридан оқланмаган. Наркотик моддалардан фойдаланмасликни ўзи умумий ва соғлом ҳаёт сифатига ижобий таъсир қилса, жинсий алоқалардан сақланиш бундай алоқа орқали юқтирилувчи кўплаб касалликларни олдини олиб, ҳоҳишсиз ҳомиладорликни олдини олишга ёрдам беради. Агарда жинсий алоқадан умуман кечишнинг иложи бўлмаса, унда ОИВ бўйича текширувдан ўтган ягона партнер танлаш керак бўлади. Аммо партнёрга нисбатан ишонч кўр-кўрона бўлмаслиги зарур. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, у билан бошқалар билан жинсий алоқа бўлган бўлиши мумкин. Бахтга қарши, ўз турмуш ўртоғига хиёнат қилиш, “ОИВ-инфекцияси” диагнозини тўғри қўйиш факти бўйича аниқланиши зарур. Шунинг учун ҳам, жинсий алоқа вақтида таҳликани самарали камайтириш презервативдан тўғри фойдаланиш ҳисобланади. У 98% ҳолатда ОИВни юқтирмасликни таъминлайди. Қолган 2% ҳолатда эса, презерватив сифатсиз бўлади.

2. Жинсий алоқа ёрдамида юқтирилувчи инфекцияни ўз вақтида даволаш ва шиллиқ пардага инфекциянинг таъсирини камайтириш ОИВ даволанишининг энг самарали усули ҳисобланади.

3. “Вертикал” ҳолатда юқтириш (маслан ҳомиладор онадан болага юқтириш) ни ҳомиладор вақтда антиретровирус терапиясини қўллаш, бола тўғилгандан сўнг болани эмизишдан умуман воз кечиш ҳисобланади.

Риск гуруҳлари

ОИВ га чалинганлар бўйича риск гуруҳлари қўйидагилар ҳисобланади:

- тартибсиз жинсий алоқада бўлувчи инсонлар,

- инъекцион наркотик моддалар истеъмол қилувчилар,

- гомосексуалистлар,

- тиббиёт ходимлари,

- қонга, тана ёки тўқималарга турли препаратлар қўйилган шахслар.

Шуни ёддан чиқармаслик зарурки, ҳомиладорликдан, кўкрак сутида она болага инфекция юқтириши мумкин.

Агар Сиз риск гуруҳига таалуқли бўлсангиз, Сиз доимий равишда ОИВ-инфекцияси бўйича анализ топширишингиз зарур ҳисобланади. Бундай тиббий кўрик турмуш қўраётган ва бола туғиш истаги бўлганлар учун қаттиқ тавсия қилинади. Ҳомиладор бўлган аёллар ҳомиладорликдан кейин дарҳол кўрикдан ўтишлари мумкин. ОИВга ҳар қандай инсон анализ топшириши мумкин.

Агар ОИВ анонимно ўтказилиши режалаштирилса, бунинг имконияти бор.