UZ RU

Словарь терминов

Антиретровирус терапияси

АРВ-препаратлар(антиретровирус препаратлари) – тиббий препарат бўлиб, ретровирусларни, жумладан ОИВ ни кўпайишини олдини олувчи тиббий препарат ҳисобланади.

Антитела

Организмда бегона субстанцияларни, масалан бактерия ва вирусларни йўқотиш учун ишлаб чиқилувчи ўзига хос молекулалар ҳисобланади. Ҳар бир бегона субстанция учун махсус антигенлар ишлаб чиқилади. ОИВ таҳлиллари унга қонда антител бор йўқлигини аниқлаб беради.

Касалликнинг ҳеч қандай белгисиз босқичлари

Ушбу касаллик босқичи - ҳеч қандай ички касаллик ҳиссининг ёки ташқи касаллик белгиларисиз ўтишидир.

Агар ОИВ инфекцияси тўғрисида гапирадиган бўлсак, ушбу вақтда вирус организмда доимий равишда кўпаяди ва доимо иммун тизимини заифлаштира боради.

Вертикал юқтириш

ОИВ вируси ҳомиладор аёллардан ҳомилага ўтиши ёки эмизикли болаларда болага юқиши мумкин.

Вирус юкламаси

Вирус концентрацияси вирус нусхаси миқдорини қон миллилитрида ўлчайди.

ОИВ-ҳолати

Инсон организмида ОИВ инфекцияси бор ёки йўқлигини кўрсатади. ОИВ ҳолат бўлишсиз(организмда ОИВ нинг мавжуд эмаслиги) ва бўлишли (организмда ОИВ нинг мавжудлиги) тарзда аниқланиши мумкин. Агар инсон ОИВ тестидан ўтмаган бўлса, унинг ОИВ ҳолати номаълумлигича қолади.

Шифокор сири

Шифокор сири-тиббий, ҳуқуқий, ижтимоий-этник тушунча бўлиб, ўз ичига беморнинг саломатлиги тўғрисидаги маълумотни, жумладан унинг ташҳисини, тиббий кўрик натижаларини учинчи шахсга баён қилишни таъқиқлашни қамраб олади. Шунингдек барчага қонунда белгиланган тартибда маълумотларни тарқатиш ман этилади.

Дискриминация

Бунда инсон имкониятларини ва уларнинг ҳуқуқларини турли шаклларда чегаралашга олиб келувчи стигмалар оқибатида юзага келувчи жараёнларни инсонга нисбатан муносабатда қўлланиш ҳаракатлари ва чора-тадбирлар йиғиндисидир. ОИВга чалинган инсонларга нисбатан дискриминацияни қўллаш уларни ишдан ноқонуний бўшатиш шулар жумласига киради. Уларни ишга олишдан бош тортиш, ўқиш муассасаларига ўқишга қабул қилмаслик, тиббий муассасаларда хизмат кўрсатишдан бош тортиш ҳолатларида номоён бўлади.

Концентрациясидаги ОИВ юқиш учун етарли бўлиб, у қонда, спермада, кўкрак сутида бўлади.

Касалликлар

Муайян вақт давомида ушбу аҳоли гуруҳининг 100, 1000 ёки 100 минг нафар одам миқдоридаги ҳисоби.

Иммунитет

Касал юқтирмаслик, инфекцон агентларга ва бегона моддаларга нисбатан қаршилик кўрсатиш. Иммунитет терининг ўзига хослигини ва шилимшиқ пардасини иммун тизимининг ҳужайралари, гуморал далиллар, интерфонлар ва бошқа нарсалар билан таъминлайди.

Иммуноблот

ОИВ антители мавжуд бўлган қон зардобини лаборатор тадқиқ қилиш услуби. Ушбу таҳлил натижаси иммунофермент таҳлиллардан кўра аниқроқ бўлгани учун, у ИФА натижаларини тасдиқлаш учун қўлланилади.

Иммунодефицит

Иммун тизими звеноларини меъёрида шаклланмаслиги. Бундай ҳолатларда инсон организмининг инфекцион ҳолатга нисбатан қаршилик кўрсатиш ҳолати бошқа касалликларни ривожлантиришга сабаб бўлади.

Иммунофермент анализи (ИФА)

Бунда ОИВ-антители мавжудлигини аниқлашга имкон берувчи лаборатория тадқиқоти; ОИВ антители тести.

Протеаз ингибиторлар

Тери ости, ички мускуллар, вена ичи ва бошқаларга кам миқдордаги эритмани (шифобахш восита) ўтказиш.

ОИВ кўпаймаслиги учун протеаз, ферментга таъсир кўрсатувчи вирусга қарши шифобахш препаратлар янги ҳўжайраларни зарарсизлантиришга яроқсиз бўлган ОИВ нинг тўлиқ бўлмаган нусхаси шаклланишига олиб келади.

Инъекция

Тери ости, вена ичи ва бошқаларга кам миқдордаги эритмани (шифобахш воситани) тўқима ёки томирга юбориш.

ОИВига тест топширишдан ва ОИВ га тест топширишдан кейин маслаҳатлашиш

ОИВ га тест топширишдан ва ундан кейин маслаҳат олиш зарур. Бу эса агар ОИВ га тест топширишни ҳоҳлаган шахс, тест топширишдан олдин ўзини қизиқтирган саволларга умуман бепул жавоб олиши мумкин. Таҳлил натижасидан кейин ҳам консультант билан бепул маслаҳатлашиш мумкин.

Махфийлик

Кимгадир ишониб қўйилган сирни ёки шахсий маълумотни сир тутиш мажбурияти қонунчиликка мувофиқ ОИВ тестининг натижаси сир тутилади ва шунингдек ўз ОИВ ҳолатини бошқаларга айтишга ҳеч ким мажбур эмас (муайян қонунлардан ташқари).

Лимфоцитлар

Лейкоцитларнин турларидан би Лимфоид органларда қоннинг оқ тўқималари билан етилган ва шу билан яшайдиган оқ қон тўқималари. Лимфоцитлар иммунитет билан боғлиқ иммун жавобни амалга оширади. Лимфоцитларга Тғ4 (CD-4), Тғ8 (CD-8) ва бошқа тўқималар киради.

Тестнинг ёлғон бўлишсиз натижаси

Инсондаги тестнинг бўлишсиз натижасида ҳақиқатдан ҳам организмда инфекция ёки касаллик аломатлари бўлади. ОИВ ҳолатида бу организм антителни етарли миқдорда ишлаб чиқмагани, яъни тест организмга вирус тушишидан уч ой олдин ўтказилган.

Тестнинг ёлғон бўлишли тести

Тест таҳлилининг ижобий натижаси (масалан, ОИВғантителнинг), ҳақиқат ҳам инсон организмида инфекция ёки касаллик мавжуд бўлади. ОИВ ҳолатида бу организмда антителнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳисобланиб, тузилмаси бўйича ОИВ антителига тўғри келади. Бу ҳолат турли инфекциялар, ҳомиладорлик, онкологик касалликлар натижасида пайдо бўлади. Бундай натижадан кейин шифокор иммуноблотнинг сезувчанроқ услуби билан тест қилишлари мумкин.

ЛПИУВБ

(Пул учун интим хизматини кўрсатувчилар) ушбу термин пул учун сексуал хизмат кўрсатувчи аёллар ва эркаклар учун қўлланилади

ЭСЭ Ғ(МСМ)

Бошқа эркаклар билан секс алоқасида бўлганлар.

Ҳимояланмаган секс

Латексдан презерватив қўлламасдан анал, орал ёки вагинал оқувчи нотўғри ва мунтазам алоқа.

Оппортуник касалликлар

Заиф иммун тизимли инсонларда ривожланувчи касаллик, масалан ОИВ инфекцияси натижасида юзага келувчи касаллик. Оппортуник касалликларнинг ўйғотувчиси кўпинча соғлом инсонлар организмида ҳам пайдо бўлади, аммо уларнинг фаоллиги иммун тизими билан назорат қилинади. ОИТС босқичига яқинлашган ОИВ га чалинган инсонлар оппортуник касалликларга, яъни зотилжам, туберкулёзнинг оғир формаси, замбруғли инфекция, чалинганлар сифатида белгиланади.Капош саркомаси, цистоплазмоз, ва саратоннинг бошқа турлари ва касалликлари шулар жумласидадир.

ОИВ тестининг бўлишсиз натижаси

Бунда қонда инсон иммунодефицит вируси ҳали топилмаган.

Пандемия

Мамлакатнинг барча ҳудуларида, чегарадош давлатларда ва кўпинча кўплаб мамлакатларда инфекцион касалликларнинг тарқалишини тавсифловчи эпидемия.

Узилиш даври

ОИВ ўтиш ва ОИВ га топширилган тест натижасида, организмда антител таркиби муайян даражага етгиш вақти ўртасидаги даври.

ПИН

(Инъекцион наркотик истеъмолчилари) –наркотик моддаларни инъекцион йўл билан фойдаланиш.

ОИВ тестининг ижобий натижаси

Қонда инсон иммунодефицит вируси ва антителнинг топилиши.

ОИВда мажбурий тест олиш

Тест топширувчининг розилигисиз ва маълумотсиз тест олиш.

Зарарнинг камайиш дастури

Салбий оқибатларни камайтириш мақсадида, масалан наркотикдан фойдаланувчиларни мажбурий тестдан ўтказиш.

Психофаол моддалар

Инсон нерв тизимига таъсир қилувчи кимёвий моддалар инсон руҳиятида турли ўзгаришларни олиб келади.

ПЦР тест

Полимераз занжир реакция. Инсон танаси ва қонида ДНК ва РНК вирус фрагментларини пайдо бўлишига имкон берувчи ўта таъсирчан таҳлил ҳисобланади. ПЦР механизми генетик материал нусхасини иситиш, ферментлардан фойдаланиш ва аналогик фермент ҳужайралари жараёнига асосланади.

Репродуктив ёш

Аёл киши бола тўғишга қодир давр ҳисобданади. Демографияда репродуктив ёш 15 ёшдан 44 ёшгача ҳисобланади.

Ретровирус

вируснинг рудиментар шакли гененик маълумоти жойлашган вируснинг рудиментар РНК (рибонуклеин кислотаси) шакли. Ушбу маълумот ДНК соғлом ҳужайралардан олинган бўлиши мумкин. ОИВ- бу ретровирус ҳисобланиб, бошқа ретровируслар саратонни вужудга келтириши мумкин.

РНК

Рибонуклеин кислотаси – нуклеотлардан ташкил топган бир қаватли занжирни ўз ичига олган молекула ҳисобланиб, нуклеотидлардан иборат бўлади. РНК молекулалари ДНК молекуласини, матрицадек сентизлайди (бу жараён транскрипция дейилади). Ретровирусларда, жумладан ОИВда қайта жараён содир бўлади ва РНК ДНК да инсон генини жорий қилиш учун қайта шакллантирилади.

Сперма

Сперматозоидлардан ташкил топган эркаклар жинсий суюқлигининг ишлаб чиқилиши. Сперма сперматозоидлардан,уруғлантирувчи суюқлик ва қўшимча жинсий секретлардан ташкил топган бўлади.

ОИТС

Инсонда ортирилган иммунодефицит синдроми. Клиник ҳолати иммун тизимини критик камайиш функциясини характерлаб, иммун тизимини зарарлаш симптомини, турли органларни инфекцион ва паразитар зарарлаш симптомларини ривожлантиради. Бундан ташқари инсон танасининг сезиларли камайиши, диарея, пневмония ва саратоннинг аниқ тури яъни Капоши саркомаси деб номланувчи саратонни келтириб чиқаради.

Стигма

Бошқа инсонларга, ўз-ўзига нисбатан муносабатни кескин ўзгартирувчи стереотиплар мажмуаси бўлиб, инсонга муйян турдаги касаллик тарқатувчи сифатида муносабатда бўлиш демакдир.

ОИВ/ОИТС бўйича стигмағ бу стреотеп бўлиб, ОИВ га чалинган инсонларга, унга муайян имконияти чегараланган гуруҳлар туркумига кирувчиларга салбий тавсия берувчига ундовчи фикр ҳисобланади.

Аксарият ҳолатларда ОИВ/ОИТС билан боғлиқ бўлган ҳолатларда стигма салбий тасаввурлар асосида ривожлана боради ва уларни вақт ўтган сари мустаҳкамлайди.

ОИВ га чалинган инсонларни кўпчилик ножўя иш қилиб қўйган ёки жамоатчилик танбеҳ берадиган ҳаракатга лойиқ деб билишади.

ОИВга чалинган инсонлар натижасида асоциаллик, агрессивлик, бошқаларга касаллик ўтқазиш каби салбий ҳаракатлар келиб чиқади,- дея қайд қилишади.

Жамият стигматизацияга ва дискриминацияга ҳимоясизлик ҳисси, маълумотлар камлиги ёки ёрдам бергандан кўра қоралаш осонроқ бўлгани учун уларни айбдор қиладилар.

Кўплаб дори воситаларини мунтазам қабул қилиш талаб этилган туберкулез (МЛУ-ТБ)

Кўплаб дори воситаларини қабул қилиб туриш керак бўлган туберкулёзнинг асосий шакли.У туберкулёз бактерияларининг доимий қабул қилинишда кучая боради ва изониад ва рифампицин минимумидек иккита йирик туберкулёзга қарши препаратлар билан ривожлана боради.

Кенг тарқалган дори воситалари мунтазам қўлланадиган туберкулез (ШЛУ-ТБ)

Дори-дармондан муайян барқарорликда турувчи туберкулёз формаси ва фторхинолон ва камида иккинчи линия, яъни кпреомацина, канамициналардек учта инъекцион дориларидан бирининг барқарорлиги ҳисобланади.

Шартли-патоген инфекцияси

Соғлом иммун тизимли инсонларда микрооганизмлар касалликларни камдан - кам келтириб чиқаради, аммо инфекцион касалликларнинг асосий сабаби, жумладан ОИВ - инфекциясини иммун тизимининг кучсизлиги ҳисобланади.Ушбу микроорганизмлар кўпинча атроф муҳитда ёки организмда мавжуд бўлиб, аммо иммун тизими саломатлиги назоратида бўлади.

ОИТС билан курашиш маркази

ОИВ/ОИТС профилактикаси, эпидемия билан боғлиқ даволаш ишларини билан шуғулланувчи тиббиий хизмат.

Бачадон буйни эрозияси (емирилиши)

Бачадон бўйни ҳазнасини қоплаб турувчи қисм эпителий тўқимаси нуқсони ҳисобланади.Ушбу касаллик кўпинча бачадон бўйни ёки ҳазнанинг шиллиқ парда яллиғланиши натижасида юзага келади.