o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

МММ рейтингида соғлиқни сақлаш вазирлиги-биринчи!

27.02.2013

МММ рейтингида соғлиқни сақлаш вазирлиги-биринчи!

Эътироф


МММ рейтингида соғлиқни
сақлаш вазирлиги-биринчи!


Маълумотларга қараганда, вазирликлар, қўмита ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар ташаббуси билан Миллий матбуот марказида (МММ) ўтказилаётган матбуот анжуманларида 100 га яқин маҳаллий ҳамда хорижий (34та) оммавий ахборот воситаларининг ижодий ва техник ходимлари фаол иштирок этмоқдалар. Аҳамиятли томони шундаки, МММда уюштирилаётган мулоқотларда иштирок этишга интилаётган ташкилот ва муассасалар, шунингдек, улар томонидан ўтказилаётган анжуманлар сони ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан, 2009 йилда мазкур маскан 29 та тадбирга мезбонлик қилган бўлса, 2010 йилда 45 та, 2011 йилда эса 85 та матбуот анжумани ташкил этилди. 2012 йилда эса бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан қарийб 2,5 баробарга ўсиб, 206тани ташкил этди.

-Барча ҳамкор ташкилотлар матбуот анжуманларини юқори савияда ташкиллаштириш, жумладан, журналистлар эътиборига соҳа фаолиятини акс эттирувчи кўргазмалар ва видеофильмларни ҳавола қилишга, шунингдек, ОАВ ходимларини турли маълумотлар билан таъминлашга ҳаракат қилади,- дейди марказ раҳбари Шавқиддин Ғаниев. –Намунали матбуот анжумани ташкилотчилари ҳақида гап кетар экан, 2012 йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан 19 та тадбир ўтказилгани, бу борада Марказий банк (11та анжуман), Алоқа ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси (9та), Ўзбекистон касаба уюшмалари кенгаши (7та), Табиатни муҳофаза қилиш (6та) ҳамда Давлат божхона (5та) қўмиталари, шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК каби давлат бошқарув органлари бошқа идораларга нисбатан фаоллик кўрсатганларини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Миллий матбуот маркази ўз олдига 2013 йилдан бошлаб ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда нафақат республика миқиёсида амалга оширилаётган ислоҳотларни, балки мамлакатимизнинг чекка туманларида рўй бераётган ўзгаришлар, эришилган натижа ва истиқболли вазифаларга оид маълумотлар бериб боришни ҳам режалаштираётганини айтиб ўтиш лозим.

Шуҳрат Хўжаев



Возврат к списку


Материалы по теме:


Комментарии


Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz