28.04.2009
2009 йил 24 апрел № 126
Республика худудига “Чўчқа гриппи”нинг
кириб келишини олдини олиш тўғрисида
Оммавий ахборот воситаларидан олинаётган маълумотларга кўра, жаҳоннинг қатор давлатларида этиологияси H1N1 вируси бўлган “чўчқа гриппи” одамлар орасида кўплаб тарқалмоқда. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг хабари бўйича, Мексикада “чўчқа гриппи” билан касалланган 854 нафар бемор аниқланган бўлиб,улардан 81 нафари ўлган. Америка қўшма штатларининг Калифорния ва Техас штатларида “чўчқа гриппи” билан касалланган 8 нафар, Нью-Йорк шаҳрида ҳам 8 нафар бемор рўйхатга олинган бўлиб, 100 нафар мактаб ўқувчиларида тана ҳароратини кўтарилиши, томоғ оғриғи ва касалликнинг бошқа белгилари кузатилган.
Жаҳоннинг қатор давлатларида этиологияси H1N1 вируси бўлган “чўчқа гриппи” бўйича вазият мураккаблашган. Хозирги кунда Шимолий Америкада “чўчқа гриппи” дан ўнлаб одамлар ўлган, олинган маълумотларга кўра, Мексикада “чўчқа гриппи”дан ўлганларнинг сони 100 (17-30%)га яқин бўлиб, 1,5 мингга яқин беморлар ушбу касаллика гумон қилиб шифохоналарга ётқизилган.
“Чўчқа гриппи”нинг клиник белгилари оддий гриппга ўхшаш бўлиб, беморларда тана ҳароратини кўтарилиши, тумов, бош ва мушакларда оғриқ пайдо бўлиши билан характерланади. ЖССТ “чўчқа гриппи”ни чекланган гуруҳли касалланиш деб ҳисоблаган бўлса, эндиликда кўпчилик олимларнинг фикрича “халқаро даражадаги фавқулоддаги вазият” деб баҳоланмоқда.
Амерка қўшма штатларининг жанубий Калифорния ва Техас штатларида “чўчқа гриппи” билан касалланган 8 нафар, Нью-Йорк шаҳрида ҳам 8 нафар бемор рўйхатга олинган бўлиб. Нью-Йорк шаҳрида 100 нафар мактаб ўқувчиларида тана ҳароратини кўтарилиши, томоғ оғриғи ва касалликнинг бошқа белгилари кузатилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, хозирги кунда “чўчқа гриппи”нинг вируси ўзгарувчан бўлиб, халқаро даражада эпидемик тарзда тарқалиб кетиш ҳавфи борлигини башорат қилмоқда.
Юқорида қайд этилганларни инобатга олган ҳолда, республика худудига “чўчқа гриппи” касаллигининг четдан кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н:
1.Жаҳоннинг қатор давлатларида “чўчқа гриппи” касаллиги бўйича эпидемик вазиятнинг мураккаблашганлиги ва бу касалликнинг четдан республика худудига кириб келиш ҳавфи мавжудлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиқларига:
2.1.Уч кун муддат ичида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида бошқарма бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари раислигида грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликлар устидан мониторинг олиб борувчи махсус штаб ташкил этилсин, ушбу штаб таркибига тегишли, юқори малакали мутахассислар киритилсин.
2.2.Бир хафта муддат ичида барча тиббиёт ходимларининг “чўчқа гриппи” ва бошқа одамлар ҳамда ҳайвонлар учун ҳавфли касалликлар бўйича ҳушёрликларини ошириш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилсин.
2.2.Уч кун муддат ичида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида “чўчқа гриппи” касаллигига гумон қилинган беморлар учун эҳтиётдан 20 та бемор-ўринлари заҳираси ташкил этилсин.
2.3.Бир хафта муддат ичида заҳира ўринлари белгиланган юқумли касалликлар шифохоналарида “чўчқа гриппи” билан касалланган беморларни даволаш учун тегишли дори-дармонлар ва дезинфекцияловчи моддалар заҳираси яратилсин.
2.4.Заҳирада сақланаётган “парранда гриппи” билан касалланган беморларни даволаш учун эҳтиётдан сақланаётган «тамифлю» дорисини грипп ва бошқа ўткир респиратор вирусли касалликлари билан оғриган беморлани даволаш учун ишлатилишига рухсат берилсин.
2.5.10 кун муддат ичида даволаш-профилактика муассаларида тиббиёт ходимлари томонидан юқумли касалликларга гумон қилинган беморларни қабул қилиш ва ташхис қўйиш ҳамда улардан лабораторияда текшириш учун намуналар олиш шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланилган ҳолда амалга ошириш учун уларни етарли миқдорда заҳираси яратилсин.
2.6.Шифохоналарнинг ички дорихоналарида грипп ва ЎРВИга қарши дори-дармонлар заҳираси ташкил этилсин.
3.Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, барча вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош давлат санитария врачларига:
3.1.Бир ҳафта муддат ичида барча санитария-назорати пунктларининг холати таҳлил қилиниб, уларни малакали тиббиёт ходимлари, тиббий асбоблар ва дезинфекцияловчи моддалар билан етарли миқдорда таъминлаш чоралари кўрилсин.
3.2.Аҳоли ўртасида грипп ва “чўчқа гриппи”ни олдини олиш борасида санитария-ташвиқот ишлари кучайтирилсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош давлат санитария врачларига:
4.1.Эпидемик жиҳатдан муҳим бўлган, жумладан даволаш-профилактика муассасаларида грипп эпидемиясига қарши ва дезинфекция режимларига амал қилиниши устидан Давлат санитария назорати кучайтирилсин.
4.2.Жамоат транспортлари ва одамлар гавжум тўпланадиган ёпиқ биноларда жорий дезинфекция режимларига амал қилиниши қаттиқ назорат остига олинсин.
5.Республика ДСЭНМ бош врачи (С.Б.Шоумаров) ва Вирусология ИТИ директори (Э.И.Мусабаев)га:
-зудлик билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСЭНМларининг вирусология лабораторияларини H1N1 вирусини аниқлаш учун зарур бўлган диагностикумлар билан таъминлаш чоралари кўрилсин ва уларга H1N1 вирусини аниқлашда амалий ва услубий ёрдам кўрсатилиши ташкил этилсин.
6.“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ДСЭНМ бош врачи (М.А.Алимов)га:
-республикадаги халқаро аэропортларда мавжуд санитария-назорати пунктларининг фаолияти алоҳида назорат остига олиб, республика худудига кириб келаётган ва грипп касаллигига гумон қилинган ҳар бир фуқаронинг тиббий кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
7.Республика “Дори-дармон” Акционерлик компанияси (У.С.Салиҳбаева)га:
-мулкчилик шаклидан қатъий назар республика худудида фаолият кўрсатаётган дорихоналарда грипп ва ЎРВИларга қарши ишлатиладиган дори-дармонларнинг доимий равишда савдода бўлиши назорат остига олинсин.
8.”Саломатлик” институти директори (З.Д.Муталова)га:
-оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланган холда республика аҳолиси орасида грипп ва “чўчқа гриппи”ни олдини олиш борасида санитария-тарғибот ишлари кучайтирилсин.
Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Б.И.Ниязматов зиммасига юклатилсин.
Вазир А.И.Икрамов
Номер документа:
126
Дата принятия:
27.04.2009
Дополнительно:
Приложение к Приказу №126 от 28.04.2009 "Временное руководство по клинике и лечению больных с инфекцией, вызванной вирусом гриппа свиней типа А(H1N1)" /
Приложение к Приказу №126 от 28.04.2009 "Временные рекомендации по диагностике случаев инфекции, вызванных гриппом свиней типа А (H1N1)" /
Приложение к Приказу №126 от 28.04.2009 "О мероприятиях по повышению готовности к пандемии гриппа" /
Приложение к Приказу №126 от 28.04.2009 "О предупреждении завозных случаев заболевания, вызванного высокопатогенным вирусом гриппа"