UZ RU
23.07.2018

ОИТСга карши кураш марказлари фаолияти буйича сайёр семинар

Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлигининг "Узбекистон Республикасида ОИВ инфекциясини олдини олиш чора-тадбирларини ва тиббий ёрдамни ташкил этишни янада такомиллаштириш тугрисида" 2018 йил 24 майдаги 336-сонли буйругининг ижросини таъминлаш хамда худудий ОИТС га карши кураш марказлари эпидемиологик мониторинг булимларида эпидемиологик суриштирув тадбирларни утказиш сифатини ошириш ва худудий ОИТС га карши кураш марказлари эпидемиологик мониторинг булимлари фаолиятини янада яхшилаш максадида 2018 йилнинг 19 июлдан 21 июлгача Худудий ОИТС га карши кураш марказлари эпидемиологик мониторинг булим мудирлари учун Бухоро вилояти ОИТС га карши кураш марказининг катта мажлислар залида эпидемиологик мониторинг булимлари фаолиятининг натижалари мухокамаси буйича семинар утказилди. Семинарда Худудий ОИТСга карши кураш марказларининг эпидемиологик булими мудирлари иштирок этишди.

Мухокама давомида эпидемиологик мониторинг булимларида эпидемиологик суриштирув ишларини утказишда амалдаги норматив хужжатларнинг талабларига риоя килиниши юзасидан жойлардаги мутахассисларнинг ечими кутилаётган муаммолари юзасидан фикрлари тингланди. Республика ва худудий ОИТС га карши кураш марказлари мутахассисларининг хар бир масала буйича маърузалари мухокама килинди.

Утказилган мухокама натижалари тахлил этилиб, худудий ОИТС га карши кураш марказларининг эпидемиологик мониторинг булимларига эпидемиологик суриштирув утказилиш сифатини ошириш борасида таклифлар ишлаб чикилди ва ижро учун ОИТСга карши кураш марказларига такдим этилди.