“2018 йилда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Давлат дастури”нинг ижроси
“2018 йилда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Давлат дастури”га киритилган тадбирлар ижросини таъминлаш юзасидан Республика ОИТСга қарши кураш марказининг чора-тадбирлар режаси ижросини бажариш мақсадида ОИВ инфекциясига қарши кураш соҳасида амалга оширилаётган тадбирларига Нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирокини жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Республикамизнинг барча вилоятларида “Фуқаролик жамияти ташкилотлари салоҳиятини ошириш” мавзусидаги семинар-тренинглар ташкил этилиб, нодавлат нотижорат ташкилотларни ОИВ инфекцияси профилактикаси усуллари бўйича ўқитишлар ташкил этилди. ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларга бағрикенглик муносабатида бўлиш борасидаги ахборот-маърифий маълумотлар тарқатма материаллар кўринишида семинар – тренинг иштирокчиларига таркатилди. Ушбу семинар – тренингларда Республика бўйича 350 нафар Нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этиб, ОИВ инфекцияси бўйича дунёдаги вазият, касалликнинг юқиш йўллари, унинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ва шу инфекция билан яшовчиларга бағрикенглик муносабатида бўлиш тўғрисида билимларини оширишди.