Республика ОИТСга қарши курашиш марказида 2018 йил 31 январда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи С.С.Саидалиев бошчилигида АҚШнинг СDС ташкилотининг Ўзбекистондаги бўлинмаси билан учрашув ўтказилди
Вазир ўринбосари С.С.Саидалиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 25 январдаги ПП-3493 - сонли Қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими, шу жумладан ОИТСга қарши куршиш марказларига қўйилган вазифалар тўғрисида маълумот берди ва ушбу топшириқларни ўз вақтида бажариш ҳамда Республикада ОИВ инфекциясини камайишига эришиш учун 2018 йил ва яқин йилларга мўлжалланган асосий профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни белгилаб, уларни самарали бажариш бўйича тавсия ва кўрсатмаларни берди.
СDС Ҳалқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили М.Б.Шаропов ОИВ инфекциясини олдини олишда, даволашда эришилаётган натижалар, замонавий диагностика, профилактика, ОИВ инфекцияли беморларни даволаш усуллари тўғрисида маъруза қилди.
Ҳозирги кунда дунёда ОИВни камайтириш соҳасида тестдан ўтказиш ва даволашнинг янги стратегиялари бўйича ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Жумладан, беморларни даволаш ва парваришлашда вирусга қарши комбинациялашган препаратлардан фойдаланилаётганлиги, беморга комплекс ёрдам кўрсатишда патронаж ҳамшираларнинг роли, АРТ препаратларини беморларга узоқ муддатга етадиган (3 ойгача) миқдорда бериш, ОИВ билан яшовчи беморларни даволаш учун кетадиган маблағнинг асосий қисми давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилиаётганлиги, ОИВ билан яшовчи шахслар вирусли гепатит В га қарши эмланаётганлиги, ОИВ инфекцияси ҳолатлари бўйича электрон кузатиш тизими йўлга қўйилганлиги хақида илғор тажрибалар бўйича маълумот берди.
СДС ходимлари томонидан Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Тест ўтказ ва давола” стретегиясига мувофиқ, ОИВ билан зарарланган беморни СД4 ҳужайралари, клиник белгилар ва лаборатор кўрсаткичларига қарамасдан вирусга қарши даволаш (АРВ терапия) олиб борилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Бир қатор Давлатлар томонидан, вирусга қарши дори воситаларини ЮНИСЕФ (Халқаро болалар жамғармаси) орқали арзонлаштирилган нархларда сотиб олинаётганлиги таъкидланди.
Беморларни АРВ терапия талабларига амал қилиши, содиқлиги (приверженность) ни таъминлаш мақсадида патронаж ҳамширалари хихматидан фойдаланилаётганлиги ҳамда улар бунда планшет воситалари билан таъминланганлиги айтилди.
Бундан ташқари масофадан ўкитиш тизими жорий этилган бўлиб, соҳа мутахассисларини иш жойини тарк этмасдан, ОИВ инфеекциясини диагностикаси, профилактикаси ва беморларни даволаш бўйича замонавий усуллар бўйича малака оширишлари ҳамда жойларда бу борадаги мавжуд муаммоларни онлайн тарзда ўзаро фикр алмашиш, маслаҳатлашиш орқали ҳал этилаётганлиги ҳақида ҳам маълумот берилди.
Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори Н.С. Атабеков сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасида 18 ёшгача бўлган болаларда клиник босқичи ва вирус юкламасидан қатъий назар 2018 йилдан АРТ даволаш ишлари бошланганлигини маълум қилди. Кейинги йилларда 30 ёшгача бўлган ОИВ билан зарарланган шахсларни шу дастур асосида даволаш Давлат дастурига киритилганлиги, бу мақсадда Давлат бюджети ҳисобидан маблағ ажратилиши режалаштирилаётганлиги ҳақида маълумот берди.
С.Саидалиев онлайн тарзда ўқитиш, малака ошириш, маслахат бериш тизимини маъкуллаб, келажакда бу тизимни Соғлиқни сақлаш тизими, жумладан ОИТСга қарши курашиш маказлари фаолиятида қўллаш яхши самара беришини айтди. Бу борада хомийларни жалб қилиш бўйича чора кўришини маълум қилди. Шу сабабли бу тизимни йўлга қўйиш учун зарур бўлган шароитларни ўрганиш, тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағ миқдорини аниқлаш зарурлигини билдирди.
Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори ўринбосари Д.А.Мустафаева Республикада ОИВ инфекцияли беморларни даволашда комбинирланган препаратлардан фойдаланилаётганлиги, касалликни вертикал - онадан болага юқиш кўрсаткичи 0,3% эканлиги, беморларда даволаш жараёнида вирус юкламасини пасайишига эришилаётганлигини айтиб ўтди.