Шарқий Европа ва Марказий Осиё ҳамда ЕС/ЕСЗ таркибига кирмаган мамлакатлардаги ОИВ-инфекциясига қарши курашиш бўйича миллий дастурларнинг кенгаши.
2017 йил 25-27 сентябрда Ўзбекистон республикаси ОИТСга қарши курашиш марказининг мутахассислари Дания пойтаҳти Копенгагенда бўлиб ўтган Шарқий Европа ва Марказий Осиё ҳамда ЕС/ЕСЗ таркибига кирмаган мамлакатлардаги ОИВ-инфекциясига қарши курашиш бўйича миллий дастурларнинг кенгашида иштирок этишди. Кенгаш БМТнинг идорасида бўлиб ўтди.
Кенгашда шунингдек, Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Исроил, Қозоғистон, Қырғызистон, Черногория, Молдова, Россия, Сербия, Тожикистон, Македония, Украина давлатларининг вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилишда Шарқий Европа ва Марказий Осиё ҳудудида ОИВ-инфекцияси бўйича вазият билан танишиб, ОИВ-инфекциясининг олдини олиш бўйича Миллий режа ёки стратегияни ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва амалга ошириш бўйича фикр алмашинди; Ретровирусга қарши даволаш бўйича маълумотлар билан алмашинилди, даволаш бўйича миллий қўлланмаларни ишлаб чиқиш ҳамда аҳолининг турли гуруҳлари орасида (мигрантлар, хавфли гуруҳлар) тиббий ёрдамни ташкил қилиш соҳасида тармоқлараро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича маълумотларни муҳокама қилинди. Кенгаш фаолиятида Марказий Осиё давлатларида ҳозирги кунда мигрантлар учун профилактика тадбирларини ташкил қилиш бўйича эришилган натижалар, мавжуд тўсиқлар ва муаммоларни муҳокама қилинди. Кенгаш қатнашчилари “Марказий Осиё давлатларида мигрантлар учун ОИВ-инфекцияси бўйича кўрсатиладиган асосий хизматлар тўплами” ҳужжатининг лойиҳасини кўриб чиқиб, қўшимчалар ва ўзгартиришларни таклиф этдилар, ушбу ҳужжатни татбиқ этиш имкониятларини кўриб чиқдилар.