Ўзбекистонда ОИВ инфекцияни тарқалганлик даражасига баҳо бериш бўйича махсус эпидемиологик изланишлар бошланди
Хафли гуруҳларни орасида ОИВ инфекциясининг тарқалганлик даражасини ўрганиш ва ўтказилаётган профилактик чора-тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш Республиканинг барча маъмурий худудларида жорий йилнинг июн ойида дозорли эпидемиологик назорат тадқиқотлари бошланди.
Тадқиқот 2 босқичда ўтказилади. Биринчи босқич дала босқичи деб юритилади ва унда касаллик юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари танлаб олиниб, улар ўртасида махсус тайёрланган саволнома (анкета) асосида, касалликни юқишига олиб келувчи хавфли омиллар, хавфли хулқ атвор ва уларни вирусни юқиши билан боғлиқгига баҳо берилади.
Тадқиқотнинг иккинчи босқичи – серология (лаборатория) босқичи дейилади ва унда анкета тўлдирган респондентлардан қон намуналари олиниб, ОИВ, вирусли гепатитлар ҳамда жинсий йўл билан юқадиган касалликларга текширилади.
Ушбу икки босқич тадқиқотлар якуни асосида Республика бўйича ОИВ инфекциясининг тарқалганлик ҳолати (даражаси) ва ушбу инфекциянинг тарқалдишига сабаб бўлаётган омилларга илмий асосланган баҳо берилади ҳамда шу асосида кейинги йиллар учун асосий тадбирлар режаси белгилаб олинади.
Айни кунгача мазкур тадққиқот мобайнида қамраб олиниши белгиланган ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар орасидан бир қатор ташкилиш тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, инъекция орқали гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи шаҳслар орасида умумий танловдан келиб чиқиб тадқиқот ўтказиладиган манзиллар, уларнинг жойлашиш схемаси (картирование) ва танлов гуруҳлари - кластерлар белгилаб олинди.
Кейинги йилларда меҳнат мигрантлари ўртасида ОИВ инфекция билан касалланиш ҳолатларининг ортганлиги инобатга олиниб, жорий йилги тақиқотга ушбу гуруҳ вакиллари ҳам киритилди. Меҳнат мигрантлари орасида умумий танловдан келиб чиқиб тадқиқот ўтказилиши режалаштирилган шаҳар ёки туманлардаги маҳаллалар рўйхати тузилди, мигрантлар сонини аниқлаш ва танловга олиш учун зарур махаллалар белгилаб олинди.
Тадқиқотнинг дала босқичи икки ой муддат давом этади ва ундан сўнг лаборатория босқичи давом эттирилади. Тадқиқотлар 14 минг нафар респондентлар ўртасида ўтказилади.