Республикамизда ОИВ, Сил ва безгак касалликлари тарқалишини олдини олиш тадбирларининг олиб борилиши тўғрисида
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштириш Республика комиссиясининг баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида, ССВнинг кўрсатма хатига асосан Ташкилотлараро эксперт котибяти бир гуруҳ мутахассислар билан Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳамкор ташкилотлар томонидан ОИВ, Сил ва безгак касалликлари тарқалишини олдини олиш мақсадида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ушбу гуруҳнинг вилоятларга ташрифи давомида вилоят ҳокимияти вакиллари, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, ННТ вакиллари, Давлат санитария эпидемиология назорати, ОИТСга қарши курашиш маркази, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида учрашувлар ўтказилди.
Учрашувлар вақтида олиб борилган ишлар ва келгусидаги режалар, ҳамда бугунги куннинг долзарб муаммолари ҳақида барча ташкилотлар томонидан фикрлар билдирилди, маърузалар тингланди.
Республикамизни безгак касаллигидан озод ҳудуд мавқеига эга бўлиш учун олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида фикрлар билдирилди.