2017 йилнинг 29 май куни Республика ОИТСга қарши кураш марказида Нидерландиялик мутахассис Даун Тайлер томонидан маҳорат дарси ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган қарорларининг ижросини таъминлаш, жумладан илғор хориж тажрибаларини соғлиқни сақлаш амалиётига жалб қилиш, бўйича топшириқларнинг бажариш, мутахассисларни замонавий илмий-амалий услублар ва натижалар бўйича билим ва тажрибаларинин ошириш мақсадида 2017 йилнинг 29 май куни Республика ОИТСга қарши кураш марказида Нидерландиялик мутахассис Даун Тайлер томонидан маҳорат дарси ташкил этилди.
Даун Тайлер “Чегара билмас шифокорлар” халқаро хайрия ташкилотининг Бош қароргоҳининг инфекцион назорат, сув ва санитария талаблари бўйича маслаҳатчиси.
Даун Тайлер “Чегара билмас шифокорлар” халқаро хайрия ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Ташки ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистонга келган.
Маҳорат дарси “ОИВ/ОИТСнинг замонавий диагностикаси, ОИТС ривожланган беморларни самарали даволаш, инфекциянинг натижадор профилактикаси ва тиббий ходимларнинг шахсий ҳимояси ва тиббий инъекцияларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги ёндошувлар” мавзусида ўтказилиб, унда 80 нафар мутахассислар малака ва тажрибаларини оширишди.
Маҳорат дарсларида мутахасисларга хорижда қўлланилаётган ОИВ инфекциясини хозиргидан тезроқ ва сифатли аниқлаш усуллари, касалликни даволаш учун бугунги кунда қўлланилаётган бир неча дори препаратларини қабул қилиш ўрнига комбинация қилинган (бир неча дори воситаларини таъсирини, самарасини ўзида жалб қилган ) ягона дори воситасинин қабул қилиш орқали беморларга қулайлик яратиш, касалик юқиши хавфи юқори бўлган гуруҳлар (гиёҳвандлар, фохишалар) га мўлжалланган кам харажатли лекин самарали дастурларни амалга ошириш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнида тиббиёт ходимларини тиббий авариялардан сақлаш, муолажалар жараёнида уларга турли юқумли касалликларни (ОИВ, вирусли гепатитлар ва в.қ.) юқиши хавфини олдини олишда амал қилинишишарт бўлган хориж давлатларида қўлланилаётган шахсий химоя тадбирлари ҳақида усулубий ва амалий кўникмалар кўрсатиб берилди.
Маҳорат дарсларида тажриба оширган мутахассислардан тренер сифатида фойдаланиб, олинган кўникмаларни вилоят ва туман даражасидаги тиббиёт муассасалари мутахасисларига ўргатиш ва замонавий тажрибани амалиётга жалб қилиш режалаштирилган.