Замонавий соғлиқни сақлашнинг янги картаси кенг оммага очиқ
Соғлиқни сақлаш музейида янги экспозиция очилди, унинг марказий экспонати – Ўзбекистонда замонавий соғлиқни сақлашнинг янги картаси.
Бу йил оддий музейга ташриф буюриш дастуридан ташқари, билимларни оширишга хизмат қиладиган махсус дастур ишлаб чиқилган, унда “Соғлиқни сақлаш мустақиллик йилларида ” янги экспозиция намойиши кўзда тутилган.Бугун музейда Ўзбекистонда медицина ривожланиши тарихи ҳақида қилувчи кўргазмали экспозиция намойиш этилмоқда.
- Экспозициянинг марказий қисми – Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш картаси , - дейди музей директори Владислав Болкунов. Илк бор битта картада асосий соғлиқни сақлаш муассасалари тақдим этилган. Экскурсия раҳбарларида ташриф буюрганларни соғлиқни сақлашнинг замонавий тузилмаси билан таништириш имкони пайдо бўлди.
Манба: ut.uz