Британиялик экспертлар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини баҳолади
Британиянинг The Lancet тиббиёт журнали 1990 йилдан 2015 йилга қадар 195 та давлат соғлиқни сақлаш тизимининг сифати ва баҳоси рўйхатини чоп этди.
Мазкур рўйхатда Ўзбекистон 62 баллни қўлга киритди. Тадқиқот муаллифлари миллатлараро тизимни, замонавий тиббиёт нуқтаи назаридан касалликлардан ўлиш даражасини таққослади. Рўйхат тузилаётганда сил, нафас йўллари инфекцияси, саратоннинг турли кўринишлари, аппендицит, юрак касалликлари, буйракларнинг сурункали хасталиклари, диабет, эпилепсия, қоқшол ва бошқа касалликларни даволаш ҳисобга олинган.
Рўйхат тузувчилар ўлим сабабларига қараб, Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг саратон мавзусида тайёрлаган ахборот бюллетени ва Global Burden of Diseases, Injuries, and Risk Factors Study (GBD) тадқиқотларига асосланишди.
Манба: ut.uz