UZ RU
09.02.2017

Соғлиқни сақлаш вазирлигига вазир ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармонига кўра, Шухрат Абдугаппарович Худайкулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармонига кўра, Боходир Алишерович Атаханов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Вазирлик Ахборот хизмати.