UZ RU
04.11.2016

Такомиллашган тез тиббий ёрдам

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали 355 ўринга мўлжалланган. Бу ерда жарроҳлик, урология, қон-томир жарроҳлиги, травматология, гинекология, педиатрия, терапия, кардиология, реабилитация, болалар жарроҳлиги, микрохирургия, нейрохирургия каби 18 бўлим самарали фаолият юритмоқда.

– Муассасамиз замонавий моддий-техник базага эга, - дейди марказ раҳбари Дониёр Абдуллаев. – Рақамли рентген аппарати, ЭКГ, компьютер тамография, биологик микроскоп, автоматлашган биохимик анализатор сингари замонавий тиббий ускуналар диагностика, даволаш ва касалликларни бартараф этиш ишлари самарадорлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Манба: uza.uz