ОИВ - инфекцияси билан боғлиқ тадқиқотлар ўтказишда асосий этик принциплар
2016 йил 15 ноябрда Тошкент шахрида СДС ташкилоти томонидан ОИВ инфекциясини юқган даврни аниклаш бўйича илмий - амалий изланиш (тадқиқот) ўтказилишида асосий этик принциплар мавзусида семинар ўтказилди. Ушбу семинарнинг мақсади - иштирокчиларни биотиббий илмий амалий текширувлар (изланишлар) да қатнашган кўнгилли шахсларнинг химоя қилиш тизимининг тушунчалари билан таништириш.
Семинарда СДС ташкилотининг Марказий Осиё бўйича худудий бюросининг директори Дафне Моффет ва СДС ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рахбари Шахиня Караматова тренер сифатида қатнашдилар.
Семинарда қатнашувчилар дунёда кўнгиллилар билан тадқиқотлар ўтказишда этика принципларининг ривожланиши тарихи билан танишдилар ҳамда тадқиқотлар ўтказишда этиканинг умумий принциплари ва турли мамлакатларда Институционал этик қўмиталарнинг фаолияти хақида маълумот олишди.
Ўтказилган семинар илмий-амалий изланиш ўтказилганда замонавий этик принциплар ва бу борадаги мавжуд халқаро тавсияларни муҳокама қилиш имкониятини берди.