13.12.2016
Ҳар қандай дорихонада нимани топиш мумкин?
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2846, 2016 йил 6 декабрь) билан Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатга 70 номдаги дори воситалари ва 6 номдаги тиббий буюмлар киради.
Белгиланишича, Рўйхатга киритилган дори воситаларининг ўрнига худди шу таркибдаги таъсир қилувчи моддалар ва дори шаклига эга бўлган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бошқа дори воситалари ҳам тан олинади.
Эслатиб ўтамиз, илгари ушбу ҳужжат қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида муҳокама учун жойлаштирилганда, биз уни батафсил эълон қилгандик.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 12 мартда кучга киради.
Манба: norma.uz