UZ RU
11.08.2016

Аҳоли саломатлиги доимий эътиборда

Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Ғайрат” қишлоқ врачлик пункти ҳудуддаги 14 минг 600 дан зиёд аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Йигирмага яқин тиббиёт ходими меҳнат қилаётган муассасанинг қабул, диагностика, кундузги стационар, лаборатория хоналарида беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча шароит яратилган. Касалликлар профилактикаси, соғлом оила ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш муассаса ходимларининг доимий эътиборида.

Манба: uza.uz