UZ RU
01.09.2016

Қашқадарёда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остидаги тиббий-ижтимоий акция Қашқадарё вилоятида ҳам юқори савияда ташкил этилди.

Президентимизнинг "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги қарори ва "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган акцияда аҳолининг барча қатлами, айниқса, кам таъминланган оилалар, оналар ва болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Манба: uza.uz