29.08.2016
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Кипр Республикаси Ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим кучга кирди
2016-йилнинг 22-август куни 2012-йил 5-апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Кипр Республикаси Ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим кучга кирди.
Битимда икки давлатнинг соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасидаги ҳамкорлигини ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш, мутахассислар ва тиббий-техник маълумотлар билан алмашиниш, фармасевтик ва тиббий техникаларни ишлаб чиқиш бўйича қўшма корхоналарни ташкил етиш йўли билан амалга ошириш кўзда тутилади.
Ҳужжатда зарурат туғилганда ҳамкорликни яхшилаш ва мазкур Битимнинг бажарилишини назорат қилиш учун таклифлар ишлаб чиқувчи қўшма комиссияни тузиш ҳам назарда тутилган.