01.08.2016
Тиббий резина қўлқоплари фақат бир маротаба қўлланилади
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 19 июлда 2422-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатига қўшимчалар киритилди
Эндиликда кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюмлар рўйхатига стерил ва ностерил тиббий резина қўлқоплари киради.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.
Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 25 июлдаги 29-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Манба: norma.uz