UZ RU
27.07.2016

Такомиллашган тез тиббий ёрдам

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали 220 ўринга мўлжалланган.

Замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган марказда шошилинч хирургия, педиатрия, урология, гинекология, неврохирургия, терапия, кардиология каби бўлимлар ишлаб турибди. Уларда беморларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ташхис қўйиш, даволаш амалиётлари юқори малакали шифокорлар томонидан амалга оширилмоқда.

Соғлом она ва бола йили муносабати билан муассасада ишлаб чиқилган ички дастурга мувофиқ марказ ходимлари аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тушунтириш ишларини кенг кўламда олиб бормоқда.

Манба: uza.uz