ОИТСга қарши кураш марказлари фаолияти бўйича сайёр семинар
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясини олдини олиш чора-тадбирларини ва тиббий ёрдамни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида” 2015 йил 25 мартдаги 123-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш ҳамда худудий ОИТС га қарши кураш марказлари эпидемиологик мониторинг бўлимларида эпидемиологик суриштирув тадбирларни ўтказиш сифатини ошириш ва худудий ОИТС га қарши кураш марказлари эпидемиологик мониторинг бўлимлари фаолиятини янада яхшилаш мақсадида 2016 йилнинг 16 июлида Худудий ОИТС га қарши кураш марказлари эпидемиологик мониторинг бўлим мудирлари учун Самарқанд вилоят ОИТС га қарши кураш марказининг катта мажлислар залида эпидемиологик мониторинг бўлимларининг 2016 йил 6 ой якунлари бўйича фаолияти натижалари муҳокамаси ўтказилди. Мухокамада Худудий ОИТСга қарши кураш марказларининг эпидемиологик бўлими мудирлари иштирок этишди.
Мухокама давомида эпидемиологик мониторинг бўлимларида эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказишда амалдаги буйруғлар талабларига риоя қилиниши юзасидан жойлардаги мутахассисларнинг ечими кутилаётган муаммолари юзасидан фикрлари тингланди. Республика ОИТС га қарши кураш маркази мутахассисларининг хар бир масала бўйича маърузалари муҳокама қилинди.
Ўтказилган муҳокама натижалари таҳлил этилиб, худудий ОИТС га қарши кураш марказларининг эпидемиологик мониторинг бўлимларига эпидемиологик суриштирув ўтказилиш сифатини ошириш борасида таклифлар ишлаб чиқилди ва ижро учун ОИТСга қарши кураш марказларига тақдим этилди.
2016 йил 6 ой якунлари бўйича эпидемиологик мониторинг бўлимларининг фаолияти натижаларига бағишланган муҳокама Самарқанд вилоят ОИТС га қарши кураш маркази маъмурияти томонидан юқори савияда ташкил этилди.