26.05.2016
Аҳоли саломатлиги муҳофазада
Нукус шаҳридаги 1-оилавий поликлиника ҳудуддаги 30 мингдан ортиқ аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда.
“Саломатлик-3” лойиҳаси асосида замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган шифо масканида тиббий кўрик, биринчи ёрдам, амбулатор шароитда даволаш каби тадбирларни сифатли бажариш учун барча шароит яратилган.
Поликлиника бош шифокори ўринбосари Роҳила Давлатбоеванинг таъкидлашича, жорий йилнинг биринчи чорагида 11 мингга яқин аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шифокор ва ҳамширалар аҳоли ўртасида “Репродуктив саломатлик”, “Қариндошлар ўртасида турмуш қуришнинг аянчли оқибатлари” мавзуларида тарғибот тадбирларини мунтазам олиб бормоқда.
Манба: uza.uz