UZ RU
06.06.2016

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг 2016 йил I чораги бўйича фаолияти тўғрисида

Назорат инспекцияси томонидан хисобот даврида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги жами 201 та даволаш – профилактика муассасаларида текшириш ўтказилган бўлиб, шундан 102 таси режали ва 99 таси режадан ташқари текширишларни ташкил этган.

2016 йил I чорагида Назорат инспекцияси томонидан жами 124 та фуқаролардан келиб тушган ариза ва мурожаатлар  кўриб чиқилган. Кўриб чиқиш  натижасида 26 та шикоятда келтирилган далиллар ўз тасдиғини топган ва 19 таси аноним шикоятлар эканлиги  аниқланган.

Ушбу даврда жами моддий зарарни тиклаш ва жарималар ҳисобига 830 млн. сўм  бюджетга қайтарилган ва 1571 нафар ходимларга интизомий чоралар кўрилган. Жумладан 1208 нафар ходимга “хайфсан” эълон қилинган, 305 нафар ходимга ойлик маошидан 20 фоиздан 50 фоизгача жарима солинган ва жарималарнинг умумий қиймати 93,6 млн. сўмни ташкил этган ҳамда 58 нафар ходим  эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Молия вазирлигининг худудий Назорат-тафтиш бўлими билан биргаликда 11 та текширув олиб борилган, 15 та текширув натижалари ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказларига, 73 та текширув ҳужжатлари ҳудудий соғлиқни сақлаш органларига тақдим этилган ҳамда 11 та текширишга оид хужжатлар хуқуқни муҳофаза қилиш органларига қонуний баҳо бериш учун юборилган.