UZ RU
02.05.2016

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йилнинг I чорагида “Ишонч телефони” фаолияти тўғрисида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида ахоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар сифатини ошириш, фуқаролар соғлиғини сақлашда уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тиббий хизмат кўрсатишда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлардан хабардор бўлиш ва ушбу камчиликларни ўз вактида бартараф этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратида, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларида “Ишонч телефон”лари ташкил этилган.

Тизимдаги “Ишонч телефонлари” фаолияти Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 30 майдаги 237-сонли буйруғи билан тасдиқланган Йўриқнома асосида тартибга солинган.

Ушбу “Ишонч телефон”лари самарали фаолият кўрсатиши учун етарли моддий-техник базага ва алоқа воситаларига эга, малакали мутахассислар билан таъминланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган "Ишонч телефони"га республиканинг барча ҳудудларидан 2016 йилнинг I чорак якуни бўйича фуқаролардан 230 та турли масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган. Жумладан, уларнинг 106 таси тиббиёт ходимлари фаолиятидан норозиликлар бўйича, 28 таси даволаниш учун ёрдам сўраш бўйича, 24 таси марказлар ва клиникаларга бепул йўлланма бериш масаласи бўйича, 20 таси тиббий маслаҳат сўраб, 11 таси дори ва тиббиёт воситалари билан таъминлаш бўйича, 41 таси бошқа турли масалалар бўйича бўлган.

Агар республиканинг ҳудудлари кесимида таҳлил қилсак, энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳридан (104 та), Тошкент (34), Жиззах (13 та), Сурхондарё (12), Наманган (11) ва Қашқадарё (10)  вилоятларидан бўлган.

Ушбу мурожаатларни кўриб чиқилиши натижасида уларнинг аксарияти ижобий ечимини топиб, фуқаролар мурожаатлари қаноатлантирилган.

Хисобот даврида “Ишонч телефони” орқали келган ва тасдиқланган шикоятлар бўйича ўтказилган текширишлар натижалари бўйича ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошган 3 нафар тибиёт ходимига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.