UZ RU
23.02.2016

Навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтади

2016 йилнинг 26 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши видеоселектор форматида ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Йиғилиш кун тартибидан, режага асосан, бир қатор масалалар ўрин олган.

Хусусан, Ҳайъат йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг 2015 йил учун ҳисоботи, вазирлик тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 2015 йилдаги молия-хўжалик фаолиятлари якуни ва 2016 йилга мўлжалланган истиқболли йўналишлари, даволаш-профилактика муассасаларида шифохона ичи инфекцияларининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, мавжуд масалалар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган маърузалар тингланади.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масалалар бўйича маърузалар тинглаб бўлингач, мазкур масалалар юзасидан вазирлик Ҳайъатининг тегишли қарорлари қабул қилиниши кўзда тутилмоқда.

UzMedInfo маркази 

Aхборот хизмати