Соғломлаштириш дастури амалда
2016 йилнинг 17 феврал куни 11 нафар ўзбекистонлик бемор болалар даволаниш учун Германияга жўнаб кетди.
Мазкур хайрия тадбири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро нодавлат хайрия фонди, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ўртасидаги уч томонлама ҳамкорлик битими асосида ташкил этилмоқда. Ушбу ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш кўзда тутилган. Айтиб ўтиш жоизки, 2002-2016 йиллар давомида 300 нафардан ортиқ ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлар касалликлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.
“Соғлом авлод учун” халқаро нодавлат хайрия фонди матбуот хизматининг хабар беришича, шу йилнинг 21 феврал куни Германия Республикасининг нуфузли клиникаларида даволанган 13 нафар ўзбекистонлик бола мамлакатимизга қайтиб келиши ҳам кутилмоқда.
UzMedInfo маркази
Aхборот хизмати