UZ RU
06.02.2016

Она ва бола саломатлиги доимий назоратда

Жиззах вилоят она ва бола скрининг маркази 50 қатновга мўлжалланган бўлиб, бу ерда маслаҳат, тиббий генетик маслаҳат ва тиббий генетик лаборатория бўлимлари ишлаб турибди.

Малакали шифокорлар ҳомиладор аёлларни мутахассис кўригидан ўтказиш, ҳомиланинг ривожланишини мунтазам кузатиб бориш, чақалоқларни белгиланган муддатда скрининг текширувидан ўтказиш тадбирларини сифатли амалга оширмоқда. 2015 йилда марказ томонидан 63 минг 261 нафар туғруқ ёшидаги аёллар ва болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатилди.

Соғлом она ва бола йили муносабати билан муассасада ишлаб чиқилган ички дастурга мувофиқ, ҳар ойда марказнинг малакали мутахассислари аҳоли ўртасида репродуктив саломатлик, туғма, ирсий касалликларнинг олдини олиш мавзуларида тушунтириш ишлари олиб боради.

Шерзод Назаров, ЎзА

Манба: uza.uz