UZ RU
25.01.2016

Навбатдаги Ҳайъат йиғилиши ўтказилади

Жорий йилнинг 29 январ куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилиш кун тартибидан, режага асосан, бир қатор масалалар ўрин олган.

Хусусан, Ҳайъат йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлари талабларининг ижроси муҳокама қилинади.

Шу билан бирга йиғилишда 2015 йил "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасидан келиб чиққан ҳолда 2016 йилда тизимга доир амалга ошириладиган истиқболли режа ва чора-тадбирлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши ўртасида 2013-2015 йиллар учун тузилган икки томонлама Тармоқ келишувининг бажарилиш якуни тўғрисида ва бошқа бир қатор қўшимча масалалар бўйича маърузалар тингланади.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масалалар бўйича маърузалар тинглаб бўлингач, мазкур масалалар юзасидан вазирлик Ҳайъатининг тегишли қарорлари қабул қилиниши кўзда тутилмоқда.

UzMedInfo маркази 

Aхборот хизмати