Соғлиқни сақлаш вазирлигининг селектор йиғилиши бўлиб ўтди
2016 йил 19 январ куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда вазирликнинг раҳбар ходимлари, марказий аппарат вакиллари, республика ташкилотлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва биринчи ўринбосарлари, раҳбар ходимлари, Тошкент шаҳар ва вилоят, туман/шаҳар хокимларининг биринчи ўринбосарлари, “Ягона буюртмачи хизмати” инжиринг компаниясининг раҳбарлари, Саломатлик ва тиббий статистика институти худудий филиаллари вакиллари, вилоят ва туман/шаҳар ДСЭНМ бош шифокорлари, Вилоят КТТМ бош шифокорлари, туман/шаҳар кўптармоқли марказий поликлиника мудирлари, ОП бош шифокорлари, ҚВП координаторлари ва мудирлари иштирок этди.
Йиғилишни Соғлиқни сақлаш вазири А.Алимов очиб берди ва олиб борди.
Унда кун тартибига оид қатор масалалар кўриб чиқилди ва муҳокама этилди. Асосий масалалардан бири – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси видеотасвир орқали намойиш этилди.
Кун тартибининг навбатдаги масаласи ҳисобланган 2015 йил Инвестиция дастурига киритилган ҳудудий муассасалардаги қурилиш-таъмирлаш ишларининг топширилиши ва 2016 йил Инвестиция дастури лойиҳасига киритилган 168 та тиббиёт муассасаларини лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш ва тендер савдолари белгиланган муддатларда ўтказилиш юзасидан амалга оширилган чоралар ҳолати ва вазирликнинг ишчи гуруҳининг ўрганиш натижалари тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Моддий-техник базани ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Б.Эргашев маълумоти тингланди.
Шундан сўнг “Узтибтехника” МЧЖ раиси Ж.Алимов даволаш-профилактика муассасаларида тиббий асбоб ускуналар билан таъминлаш, мақсадли ишлатиш ва тиббий кадрларни тайёрлаш масалалари тўғрисида маъруза қилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1652-сонли қарорини амалга ошириш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бухоро вилоятининг барча даражалардаги ҳокимликлари раҳбарларининг роли масъулияти тўғрисида”ги Раёсат мажлисининг 98-а-сонли баёни ижроси юзасидан қабул қилинган чора тадбирлар режасининг ижро ҳолати ва келажакдаги вазифалар тўғрисида соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Худаяров маълумоти тингланди.
Йиғилиш давомида Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори Н.Атабеков Республикада гемотрансмиссив касалликлар билан касалланиш ҳолати, мавжуд муаммолар ва бажариладиган вазифалар тўғрисидаги маъруза қилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда тегишли раҳбарлар ҳисоботлари тингланди.
Асосий масалалар бўйича маърузалар тинглаб бўлингач, соҳага доир бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунида тегишли қарорлар қабул қилиниб, раҳбарларга топшириқлар берилди.
Видеоселекторда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Икрамов иштирок этди.
UzMedInfo маркази
Aхборот хизмати