UZ RU
11.01.2016

Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги ОИВ/ОИТС масалалари буйича 5-халкаро конференция

Ҳозирги кунда ОИВ/ОИТС глобал муаммо – жаҳонда ушбу эпидемия таъсири етмаган бирорта мамлакат қолмади. Ҳар бир ҳудудда ОИВ эпидемияси ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, ижтимоий-иқтисодий ва маданий тамойиллари эпидемияга қарши дастурни шакллантиришга жиддий таъсир кўрсатади.

5-халқаро конференция Шарқий Европа ва Марказий Осиёда 2030 йилларга келиб эпидемиянинг тўхтатишга олиб боришга хизмат қилувчи кўприк вазифасини ўтайди.

Конференцияда 50 та мамлакатдан 2500 дан ортиқ иштирокчининг йиғилиши режалаштирилган. Унинг асосий хусусиятлари Шарқий Европа ва Марказий Осиё мутахассислари учун Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси давлатларининг вакилларини жалб қилиш ҳисобига дастурни кенгайтириш ва илмий салоҳиятини оширишга қаратилган.

5-халқаро конференциянинг асосий мақсади - Шарқий Европа ва Марказий Осиёда ОИВ/ОИТСга қарши чора-тадбирларига қаратилган масалалари кўламини оширишда олимлар, экспертлар, соғлиқни сақлаш ташқилотчилари, соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари ва жамоат арбобларининг ўзаро билим ва малака алмашинувларига каратилган.

Бу имкониятларга эга ҳамкорлар билан янги муносабатларни ўрнатишда, дастурни амалга ошириш, эҳтиёжманд шахслар билан ишлаш самарадорлигини кўрсатишда ва тажриба алмашишда бебаҳо имконият.

Барча мамлакатлар ўз вақтида бажарилган мажбуриятлари ва ҳамфикрлиликлари эвазига, якин 5 йил ичида ОИВ/ОИТС эпидемиясини тўхтатишга қаратилган ҳаракатларни ошириш имконияти сифатида Анжумандан фойдаланишлари мумкин.

Ташкилотчилар: Истеъмолчилар ҳуқукларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини таъминлашни назорат қилиш Россия Федерал хизмати, БМТнинг ОИВ/ОИТС масалалари буйича дастури (ЮНЭЙДС).

Иштирок этувчилар: 2500 киши

Ўтказилиш муддати: 2016 йил 23-25 март кунлари

Ўтказилиш жойи: Халқаро савдо маркази, Москва

Шиор: ОИВ/ОИТСга қарши глобал хамкорлик - Ҳар бир хаёт кадрли.