UZ RU
05.01.2016

Болалар соғлом улғаймоқда

Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 18 ёшгача бўлган ўғил-қизларга юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Мазкур шифо маскани таркибида 100 қатновга мўлжалланган маслаҳат поликлиникаси ва 20 га яқин бўлим мавжуд. Шунингдек, бу ерда клиник, биохимик, бактериологик текширувлар ўтказиш имконияти яратилган. Диагностика ва даволаш амалиёти илғор тиббий технологиялар асосида олиб борилади. Марказда 67 нафар шифокор ва 185 ҳамшира меҳнат қилмоқда. Уларни педиатрия соҳасидаги янги даволаш усуллари билан мунтазам таништириб бориш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилади.

Манба: uza.uz