04.01.2016
Соғлом авлод камолоти йўлида
Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган шифо масканида қабул-диагностика, маслаҳат поликлиникаси, янги туғилган чақалоқлар ва эрта ёшдаги патология, болалар касалликлари, жарроҳлик, жароҳат оқибатлари ва ортопедия, асаб касалликлари, реанимация бўлимлари мавжуд. 250 дан зиёд тиббиёт ходими меҳнат қилаётган масканда йўлга қўйилган сифатли хизмат самарасида болалар ўртасида учрайдиган касалликларни ўз вақтида аниқлаш, даволаш ва олдини олишга эришилмоқда.
Манба: uza.uz