UZ RU
26.12.2015

Республика Санитария-эпидемология Кенгашининг селектор йиғилиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 28 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида Республика Санитария-эпидемология Кенгашининг навбатдаги видеоселектор форматида ги йиғилиш и бўлиб ўтади.

Унда Республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ДСЭНМ бош врачлари ва соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари иштирок этади.

Йиғилишда кун тартибига оид қатор масалалар бўйича, хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида даволаш-профилактика муассасаларида иссиқлик режимига риоя қилиниши устидан ўтказилган текшириш натижалари, даволаш-профилактика муассасалари ички дорихоналари томонидан дори воситаларини тайёрланиш ҳолати, республикада мактабгача ва умумтаълим муассасаларида ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан олиб борилаётган давлат (огоҳлантириш ва жорий) санитария назорати каби масалалар муҳокама қилиниши кўзда тутилмоқда.

UzMedInfo маркази

Aхборот хизмати