26.12.2015
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туман тиббиёт бирлашмасида 231 шифокор ва 1 минг 200 га яқин ўрта бўғин тиббиёт ходими аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Аҳоли саломатлиги муҳофазада
Бирлашма таркибида 23 қишлоқ врачлик пункти, 20 га яқин бўлим, оилавий поликлиника ҳамда кўп тармоқли марказий поликлиника мавжуд бўлиб, уларда аҳоли саломатлигини назорат қилиш, турли касалликларнинг олдини олиш, даволаш, тиббий маслаҳат ва профилактика тадбирлари ўз вақтида, сифатли олиб борилмоқда. Замонавий моддий-техник база аҳоли саломатлигини самарали муҳофаза қилишга хизмат қилаётир.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
Манба: uza.uz