UZ RU
18.12.2015

“Йилнинг энг яхши нодавлат тиббиёт муассасаси” республика танловининг ғолиблари аниқланди

2015 йилнинг 18 декабр куни Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида “Йилнинг энг яхши нодавлат тиббиёт муассасаси” танловининг якуний босқичига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ш.Тиллаев очиб бериб, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат тиббиёт муассасаларининг аҳоли саломатлигини тиклашда ўз ўрни ва мавқеи борлигини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциацияси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасидан масъул вакиллар ҳамда республикамиздаги етакчи нодавлат тиббиёт муассасалари раҳбар ходимлари иштирок этишди.

Танловда энг яхши нодавлат тиббиёт муассасаси, нодавлат тиббиёт муассасалари ўртасидаги энг яхши раҳбар, энг яхши шифокор ва энг яхши ҳамшира, диагностика йўналишидаги энг яхши нодавлат тиббиёт муассасаси, фаолиятига юқори технологияли тиббий ускуналарни татбиқ этган энг яхши нодавлат тиббиёт муассасаси, энг яхши стационар шароитни ташкил этган нодавлат тиббиёт муассасаси каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ш.Тиллаев таъкидлаганидек, танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад бу аҳолига нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш ҳамда улар фаолиятини рағбатлантиришдир. Мамлакатимизда тиббий йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек тиббий фаолиятни лицензиялаш ва назорат ишларини такомиллаштириш масалалари доимо диққат-эътиборда эканлиги айтиб ўтилди.

– Давлатимизда қабул қилинаётган қонунлар, Президентимиз ва Ҳукуматимиз қарорлари асосида яратилаётган қулай имкониятлар бошқа соҳаларда бўлгани каби, тиббиёт соҳасида ҳам тадбиркорлик фаолиятини олиб боришнинг қонуний асосларини яратиб бермоқда, – дейди «BIO NUR MED SERVIS» хусусий клиникаси бош шифокори Жамшид Нуриллаев. – Ушбу ҳолат хусусий тиббиёт муассасаларининг ривожланишига сабаб бўлиши билан биргаликда мазкур муассасаларда фаолият юритаётган ҳар бир тиббиёт ходимига улкан масъулият юкламоқда. Нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида ўтказилаётган бугунги тадбир бизни янада масъулиятлироқ бўлишга ундайди.

“Энг яхши нодавлат тиббиёт муассасаси” танловининг Республика босқичи ғолиблари

Номинация

Ўринлар

Муассаса номи

Ҳудуд

1

2015 йилда диагностика йўналишидаги энг яхши нодавлат тиббиёт муассасаси

1-ўрин

“SALUS-VITA” МЧЖ

Тошкент шаҳри

2-ўрин

“TERMIZ MEXANIZATSIYA” МЧЖ

Сурхондарё вилояти

3-ўрин

"AZIZBEK SHIFO SERVIS" хусусий корхонаси

Бухоро вилояти

2

2015 йилда тиббий фаолиятига юқори технологияли тиббий ускуналарни татбиқ этган энг яхши нодавлат тиббиёт муассасаси

1-ўрин

«JACKSOFT MEDICAL DIAGNOSTICS SERVICES»

хорижий инвестиция иштирокидаги МЧЖ

Тошкент шаҳри

2-ўрин

МЧЖ шаклидаги “BIO NUR MED SERVIS”

Ўзбекистон-Испания қўшима корхонаси

Самарқанд вилояти

3-ўрин

“GRAND ASIA MED SERVICE” МЧЖ

Тошкент вилояти

3

2015 йилда энг яхши стационар шароитини ташкил этган нодавлат тиббиёт муассасаси

1-ўрин

“ABU BAKR AR ROZIY MED SERVIS” МЧЖ

Фарғона вилояти

2-ўрин

“СОҒЛОМ ТУРМУШ” МЧЖ

Андижон вилояти

3-ўрин

«Саломатлик-Р» МЧЖга қарашли «Шаханд сиҳатгоҳи» шуъба корхонаси

Наманган вилояти

4

2015 йилда нодавлат тиббиёт муассасалари ўртасидаги энг яхши шифокор

1-ўрин

“VEDANTA MEDICAL”МЧЖ шифокори Акшей Кхера (офтальмолог)

Тошкент шаҳри

2-ўрин

“ENT DIAGNOSTICS” МЧЖ раҳбари
Аваз Инагамов (ЛОР)

Тошкент шаҳри

3-ўрин

“Навоий Офтольмосервис” х/к раҳбари
Анвар Намозов (офтальмолог)

Навойи вилояти

5

2015 йилда нодавлат тиббиёт муассасалари ўртасидаги энг яхши ҳамшира

1-ўрин

“MED KOMPLEKS” МЧЖ ҳамшираси Садоқат Кудашева

Хоразм вилояти

2-ўрин

“MURODJON SHIFO” МЧЖ ҳамшираси Феруза Раҳмонқулова

Сирдарё вилояти

3-ўрин

“Ойбек” хусусий клиникаси ҳамшираси Сурайё Нодирова

Жиззах вилояти

6

2015 йилда нодавлат тиббиёт муассасалари ўртасидаги энг яхши раҳбар

1-ўрин

“Тиббиёт дунёси” МЧЖ раҳбари Асланбек Бўриев

Тошкент шаҳри

2-ўрин

“Ифтихор-дент” МЧЖ раҳбари
Адилбай Юсупов

Қорақалпоғистон Республикаси

3-ўрин

“АКМАЛ ДЕНТАЛ СЕРВИС” МЧЖ раҳбари

Акмал Юлдашев

Қашқадарё вилояти

2015 йилдаги энг яхши нодавлат тиббиёт муассасаси

M.FEDOROVICH KLINIK SANATORIYSI LTD

Тошкент шаҳри

UzMedInfo маркази

Aхборот хизмати