UZ RU
05.12.2015

Очиқ маълумотлар билан ишлаш бўйича семинар ўтказилди

2015 йилнинг 4 декабр куни “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази анжуманлар залида “Давлат ташкилотлари фаолиятида ошкоралик: очиқ маълумотлар билан ишлаш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва БМТ Ривожланиш дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда давлат ташкилотлари ахборот хизматлари мутахассислари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги «Uzmedinfo» электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази ахборот хизмати вакиллари иштирок этди.

Очиқ маълумотлар билан ишлаш бўйича ташкил этилган мазкур амалий семинардан кўзланган асосий мақсад давлат ташкилотлари ахборот хизматлари вакиллари ва журналистларни очиқ маълумотлар билан ишлаш, уларни қайта ишлаш, изоҳлаш ва ахборий маҳсулот тайёрлаш учун уларни визуаллаштириш бўйича ўқитиш ҳисобланади.

Машғулот назарий ва амалий қисмлардан иборат бўлиб, унда очиқ маълумотлар порталида ва давлат ташкилоти веб-сайтида мавжуд бўлган очиқ маълумотларни олиш, таҳлил қилиш ва визуаллаштириш усуллари ўрганилди. Иштирокчилар очиқ маълумотларни қайта ишлашга доир турли воситалар билан танишишди, маълумотни қизиқарли ва қабул қилиш учун осон бўлган усулда тақдим қилиш йўлларини ўрганишди. Ўзлаштирилган материал асосида иштирокчилар гуруҳларда ишлаб, очиқ маълумотлардан фойдалан ҳолда визуал форматда кейс ва ахборий материаллар тайёрлашди.

Қайд этиш жоиз, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайти minzdrav.uz да 22 номдан иборат бўлган “Очиқ маълумотлар” бўлими мавжуд.

UzMedInfo маркази 

Aхборот хизмати