UZ RU
05.12.2015

Соғлом она – соғлом бола

Андижонда “Гимнастика барча учун” спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Гимнастика федерацияси ҳамкорлигида “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда 17 жамоа ўзаро баҳслашди.

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Юнусова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида жисмоний тарбия ва спортни оммавийлаштиришга қаратилаётган доимий эътибор аҳоли, жумладан, хотин-қизларни спортга кенг жалб этиш, оила ва жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Айни пайтда вилоятда 20 мингдан зиёд аёл спорт билан мунтазам шуғулланмоқда. 110 мингдан зиёд хотин-қиз оммавий спорт турларига жалб этилган. Бу оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмонан баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Мусобақа якунида Андижон тумани жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Андижон шаҳар жамоаси иккинчи, Булоқбоши тумани вакиллари учинчи ўринга сазовор бўлди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА

Манба: uza.uz