Оналик ва болалик доимий муҳофазада
2015 йилнинг 2 декабр куни Бухоро шаҳрида «Оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари» мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Анжуман очилишида вилоят cоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи И.Амонов, Бухоро Давлат тиббиёт институти ректори, профессор Т.Аскаров таъкидлаганидек, республикамизнинг барча ҳудудларида, хусусан, Бухоро вилоятида ҳам аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом оилани шакллантириш масалалари бўйича юқори натижаларга эришилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро Давлат тиббиёт институти билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, республикамиздаги тиббиёт олийгоҳлари профессор-ўқитувчилари ва талабалари, Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари, хорижлик меҳмонлар иштирок этмоқда.
Тадбирнинг тантанали очилиш маросимидан сўнг мамлакатимиз олимлари ва хорижлик мутахассислар томонидан “Гиперандрогенлик синдроми. Ташхис ва даволаш”, “Пешоб-таносил тизими инфекцияси: ташхис ва замонавий даволаш (Европа урологлар ассоциацияси тавсияси)”, “Бачадон миомасини ташхислаш ва даволашнинг замонавий масалалари” каби долзарб мавзуларда маърузалар ўқилди.
Шундан сўнг тадбир акушерлик-гинекология ва педиатрия йўналишларидаги секцияларда давом этди.
Илмий-амалий анжуман доирасида 3 декабр куни Бухоро вилояти перинатал марказида мамлакатимиз олимлари ва хорижлик мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган.
Тадбир якунида барча қатнашчиларга сертификат берилади ва анжуман резолюциясини қабул қилинади
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари З.Туйева сўзга чиқди.
UzMedInfo маркази
Aхборот хизмати