UZ RU
02.12.2015

Спорт – саломатлик гарови

Бухорода “Гимнастика барча учун” спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Гимнастика федерацияси ҳамкорлигида “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилди.

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулфия Тўйева ва бошқаларПрезидентимиз раҳнамолигида оммавий спортни ривожлантириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Бу жараёнда хотин-қизларни спортга кенг жалб этиш, оилавий спортни рағбатлантиришга қаратилган “Гимнастика барча учун” анъанавий мусобақаси алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Мусобақада 10 ёшгача бўлган қизлар ва 50 ёшдан ошган уй бекалари – жами 12 жамоа олти номинация бўйича ўзаро баҳслашди. Мажбурий ва эркин дастурларга мувофиқ гимнастика элементларини қўллаган ҳолда миллий мусиқага ҳамоҳанг рақслар ижро этди.

– Туманимизда спортнинг бошқа турлари каби бадиий гимнастика ҳам тобора ривожланмоқда, – дейди Қоровулбозор туманидан Сабрина Эгамбердиева. – Бизнинг 10-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёшларнинг ўзлари қизиққан спорт тури билан мунтазам шуғулланиши учун барча шароит яратилган. Мактабимизда уй бекалари учун соғломлаштириш гуруҳи ташкил этилган. Бувим ҳам ушбу гуруҳга аъзо. Бувим билан бирга бугунги мусобақада қатнашиб, “Энг яхши динамика” номинациясида ғолиб чиққан туманимизнинг “Нафосат гўзаллари” жамоаси муваффақиятига муносиб ҳисса қўшдик.

Манба: uza.uz