UZ RU
25.11.2015

Тиббий ёрдамни такомиллаштириш масалалари муҳокама этилади

2015 йилнинг 26-27 ноябр кунлари «Grand Mir Hotel» меҳмонхонасида “Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида тиббий хизмат сифатини ошириш” мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон банкининг “Саломатлик-3” лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, тиббиёт институтлари ректорлари ва ўқитувчилари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ва туман тиббиёт бирлашмалари вакиллари ва бошлиқлари, ҳар бир ҳудуддаги ҚВПларнинг умумий амалиёт врачлари ва ҳамширалари, Ўзбекистондаги умумий амалиёт врачлари ҳамда ҳамширалар ассоциацияси вакиллари иштирок этади.

Анжуманда, шунингдек, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги вакиллари, ЖССТ, ЮНФПА, ЮНИСЕФ ва СДС каби халқаро ташкилотлар раҳбар ва вакиллари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Анжумандан кўзланган асосий мақсад бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимини ривожлантиришда эришилган ютуқлар ва муаммоларни муҳокама қилиш, тиббий хизмат сифатини оширишда халқаро тажрибаларнинг замонавий усулларини жорий этиш, хусусан, беморга қаратилган интеграциялашган тиббий ёрдам билан танишиш ҳисобланади.

Анжуман давомида бирламчи тиббий санитария ёрдами тизимининг соғлиқни сақлашни янада такомиллаштириш ва кенг қамровли тиббий хизмат билан таъминлашдаги ўрнини муҳокама қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришда бўлимлараро ҳамкорликни шакллантиришнинг аҳамиятини белгилаш кўзда тутилмоқда.

UzMedInfo маркази 

Aхборот хизмати