UZ RU
25.11.2015

Навбатдаги Ҳайъат йиғилиши ўтказилади

Жорий йилнинг 27 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилиш кун тартибидан, режага асосан, бир қатор масалалар ўрин олган.

Хусусан, Ҳайъат йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан Соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш профилактика муассасаларида ўтказилган текшириш натижалари, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг “Қонун бузулиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги тақдимномаси, “Шаҳарларда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкиллаштириш ҳолати” таҳлили, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “2015 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ва бир қатор қўшимча масалалар бўйича маърузалар тингланади.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масалалар бўйича маърузалар тинглаб бўлингач, мазкур масалалар юзасидан вазирлик Ҳайъатининг тегишли қарорлари қабул қилиниши кўзда тутилмоқда.

UzMedInfo маркази 

Aхборот хизмати