Ўзбекистонда ОИТСга қарши курашиш тизимининг 25-йиллигига бағишланган анжуман
2015 йилнинг 1-2 декабр кунлари “Тошкентда ОИВ инфекциясини ташхислаш, олдини олиш ва даволашга замонавий ёндашувлар” мавзусида ОИТСга қарши курашиш тизимининг 25-йиллигига бағишланган илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Тадбирда ОИТСга қарши кураш бўйича 200 нафардан ортиқ илғор хорижлик ва ўзбекистонлик мутахассислар, халқаро консультантлар ва экспертлар иштирок этади.
Анжумандан кўзланган мақсад ОИВ инфекциясининг келиб чиқиш, ривожланиш ва тарқалиш сабаблари, шунингдек, ОИВ инфекциясини ташхислаш, олдини олиш ва даволашда замонавий усуллар бўйича тажриба алмашиш ҳисобланади.
Анжуман якунида ОИВ инфекцияси билан касалланишнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш ва унинг кенг тарқалиб кетишига қарши тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш, ОИВ инфекцияси билан касалланган шахсларни даволаш самараси ва сифатини ошириш орқали беморлар умрини узайтириш, уларнинг меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш, касалликни бошқаларга юқтириш хавфини камайтириш бўйича янги йўл ва усуллар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
UzMedInfo маркази
Aхборот хизмати