UZ RU
23.11.2015

Педиатрия йўналишида халқаро анжуман ўтказилади

2015 йил 24-25 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида «Болаларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг ютуқлари ва истиқболлари (ўзбек модели)» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтади.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Ўзбекистон педиатрлар ассоциацияси, Германиянниг GFA консалтинг гуруҳи ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Тадбирда мамлакатимиз олимлари ва мутахассислари билан бир қаторда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНИСЕФ, БМТ, ЮНФПА, Германия Федератив Республикасининг KFW банки, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) экспертлари иштирок этади.

Анжуман доирасида халқаро экспертлар, соғлиқни сақлаш соҳаси ва педиатрия фанида бутун дунёга танилган олимлар иштирокида ялпи ва секцион мажлислар, сателлит конференция ва маҳорат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган.

Халқаро анжуманнинг расмий очилиш маросими 24 ноябр куни Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб ўтади.

UzMedInfo маркази 

Aхборот хизмати