UZ RU
20.11.2015

Навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 19 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъати аъзолари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги ҳудудий органлар, таълим ва даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Ҳайъат йиғилишини соғлиқни сақлаш вазири А.Алимов очиб берди ва олиб борди.

Йиғилиш очиқ деб эълон қилингач, кун тартибига киритилган асосий масалалар – раҳбар ходимлар номенклатурасига кирувчи лавозимларга номзодларни танлаш, ўрганиш, асослаш ва тавсия этишни такомиллаштириш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масалалар бўйича маърузалар тинглаб бўлингач, мазкур масалалар юзасидан вазирлик Ҳайъатининг тегишли қарорлари қабул қилинди ва раҳбарларга топшириқлар берилди.

Ҳайъат йиғилишида Бош вазир ўринбосари А.Икромов иштирок этди.

UzMedInfo маркази 

Aхборот хизмати