UZ RU
18.11.2015

Тошкентда радиология бўйича анжуман ўтказилади

Жорий йилнинг 20 ноябр куни «Radisson Blu Tashkent» меҳмонхонасида радиология бўйича илмий анжуман бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон радиологлар жамияти ва бошқа ҳамкорлар кўмагида ташкил этилмоқда. Унда компьютер томографияси соҳасидаги мамлакатимиз мутахассислари билан бир қаторда, И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган.

Тадбир давомида перфузион компьютер томографиянинг клиник қўлланилиши, юрак-қон томир патологиясини ташхислашда ҳажмли компьютер томография, оториноларингология ва офтальмологияда функционал компьютер томография имкониятлари, ҳажмли динамик компьютер томография имкониятлари, ташхислаш ва даволашда рентгенохирургик усуллардан замонавий аспектларда фойдаланиш, шунингдек, МРТ 1,5 ва ЎТ (ўриндош терапия) нинг клиник иловаси мавзуларига бағишланган маърузалар тингланади.

UzMedInfo маркази 

Aхборот хизмати