UZ RU
18.11.2015

Ўзбекистонга Жаҳон банки миссияси ташриф буюрди

2015 йилнинг 16-24 ноябр кунлари Жаҳон банки делегацияси “Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)” лойиҳаси раҳбари Лингши Ху ва Жаҳон банкининг Соғлиқни сақлаш, овқатланиш ва аҳоли масалалари бўйича глобал амалиётлар департаменти раҳбари Эниса Бари бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Миссиянинг вазифаси Молиялаштириш тўғрисидаги шартномага мувофиқ самарадорликнинг асосий кўрсаткичларига асосланган ҳолда, амалга оширилиши ўрта босқичда турган “Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)” лойиҳаси мақсадларига эришишнинг қай даражада бораётганини кўриб чиқиш, ҳамда лойиҳанинг ҳар бир қисми бажарилишини ўрганиш ва бошқа масалалардан иборат.

Миссия иши давомида Жаҳон банки делегацияси тадбирни амалга ошириш доирасида туман тиббиёт бирлашмаларида инфраструктура билан боғлиқ, хусусан, қурилиш, таркибий ва техник хизматлар, етказиб берилган тиббий ускуналар билан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятида ҳам бўлади. Миссия, шунингдек, ускуналар билан таъминлаш ва хизматлар сифати билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

UzMedInfo маркази 

Aхборот хизмати